Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (46-дарс). Қадар ва инсон амали

16:00 / 12.08.2019 6865 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи қадар масаласида чуқур кетмас эдилар. У киши ўз сафдошлари ва шогирдларини ҳам бу масалада шундоқ эҳтиёт бўлишга чақирар эдилар. Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи иложи қолмагандагина бу масалада баҳс қилар эдилар.

Қадарий мазҳабидаги бир қавм Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурларига келиб, қадар ҳақида муноҳаша бошлаганларида уларга қараб:

«Қадарга назар солувчи худди қуёшнинг ёғдусига назар солувчи каби эканини билмайсизларми?! У назарини қанча зиёда қилса, ҳайрати шунча зиёда бўлади», дедилар.

Аммо, шу билан бирга, мухолиф тараф бу масалада тортишувни истаб туриб олса, уларни мот қилар эдилар.

Бу масалада Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг фикрларини жамлаб ўрганиб чиқилгандан кейин қуйидаги хулосага келинади: у киши қазои қадар масаласида чегараланган миқдорда сўз юритар эдилар. Қадарнинг яхши-ёмони Аллоҳ таолодан эканига, У, зоти таолонинг илми, иродаси ва қудрати барча коинотларга шомил эканига иймон келтирар эдилар. Инсон барча ишларини ўз иродаси билан қилади. Унинг тоати ва исёни ўзига мансубдир. Уларни ўз ихтиёри ва иродаси билан қилади ва шунга биноан сўроққа тутилади ҳамда ҳисоб қилинади. Унга зарра миқдорича зулм қилинмайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи ақоид илмида ҳам худди фиқҳдаги каби катта илм соҳибларидан бўлганлар. Аммо фиқҳга бўлган эҳтимомлари кўпроқ бўлган.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтурларhellip.Нур, бир кишиларки, уларни давоми...

6492 18:05 / 23.10.2017
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳадиси шарифда ҳам баён қилинган ва бу баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади. . . . . . Абу давоми...

2094 19:00 / 26.06.2023
9. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғриликча эшитиб олиб, инсонлардан бўлган ўз яқинларига етказиб давоми...

4478 00:00 / 30.11.2022
Имом Ҳофиз ибн Асокир ўзининг .Табйину кизбилмуфтарий фима нусиба илалимам Абу Ҳасан Ашаърий, Имом Абу Мусо Ашъарийга нисбат берилган гаплар борасида давоми...

2873 15:30 / 25.08.2021