1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртдошларимиз Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишди

10:50 / 24.07.2019 2524 pdf Ўқиш режими + -

24 июль куни эрта тонгдан ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бўлғуси ҳожилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳаж сарф-харажатларини янада арзонлаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар юртдошларимизни чексиз қувонтирди.

Ҳаж сафари билан боғлиқ ташкилий ишлар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Масалан, авваллари ҳожиларимиз икки юлдузли меҳмонхоналарда туришган бўлишса, бу йили Мадина шаҳридаги 5 юлдузли “Пуллман замзам” меҳмонхонаси, Макка шаҳридаги 4 юлдузли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонаси ижарага олинди. Бу эса зиёратчиларимизнинг бор диққат-эътиборларини ибодат қилишга қаратишларига асосий омил бўлади.

Зиёратчилар шу йилнинг 24 июль — 3 август кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Нукус-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига кузатиладилар ва шу йўналишлар бўйича 17 август — 1 сентябрь кунлари мамлакатимизга қайтиб келадилар.

Зиёратчиларни Саудия Арабистонида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари Ишчи гуруҳи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси ҳамкорлигида ташкил этилади.

Ҳаж амалини бу қадар қулай шарт-шароитларда бажариш ота-боболаримизнинг орзуси бўлиб келгани барчага маълум. Сафарга отланиш чоғидаги нуроний отахону онахонларнинг қалбларидаги ҳаяжон, кўзларидаги севинч ёшларини кўриб, тилларидаги дуоларини эшитган ҳар бир киши тўлқинланиб кетди. Уларнинг муқаддас маконларга эсон-омон бориб, ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиб келишларини тилаб қоламиз.

Отахону онахонларимиз, ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни ўз бағрига жойлаб ҳавога кўтарилган улкан ҳаво лайнерининг ортидан қараб, қўлларимизни дуога очиб уларнинг ҳаққига дуолар қилиб қолдик: Йўлларингиз очиқ ва ойдин, ибодатларингиз мақбулу манзур бўлсин! Ҳажингиз муборак, азиз юртдошлар!


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда .Ҳилол нашр, матбаа нашриёти ҳамкорлигида давоми...

2810 10:05 / 19.12.2022
Эртага Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдошларидан, ҳассос адибимиз, халқимиз ардоғидаги ёзувчи, устоз Aҳмад Муҳаммад Турсуннинг Aллоҳ улардан давоми...

2040 20:04 / 25.03.2022
Илк марта ташкил этилаётган азон айтиш мусобақаси Қирғизистон Диний идораси кўмагида ўтказилади, деб хабар беради IQNA.Миллий танлов 2019 йилнинг 28 апрель куни давоми...

2646 13:10 / 22.04.2019
Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар иқтисоди бўйича видеоселектор ўтказади.Ўзбекистон давоми...

1917 15:30 / 10.05.2021