1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади

15:30 / 10.05.2021 1917 pdf Ўқиш режими + -

Президент жорий ҳафтада Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилади ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар иқтисоди бўйича видеоселектор ўтказади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги режалари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар берди.

«10 май куни давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилади. Шунингдек, ҳафта давомида соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Муборак Рамазон ойи тугашига ҳам оз вақт қолди. Шу кунларда ҳурматли Президентимизга Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади. Қабул қилинадиган қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади», – деди Шерзод Асадов ўз нутқида.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмита раиси, .Локомотив, клуби бош шифокори Аброр Пирриев Суперлига ва Про лигадаги рўзадор ўйинчиларга овқатланишда давоми...

1941 13:05 / 26.03.2023
Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган бири араб давоми...

2009 19:30 / 25.02.2021
Ҳурматли Islоm.uz жамоаси Сизларни 27 июнь ndash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод давоми...

1537 16:09 / 27.06.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида .Муфтий минбари, номли янги рукн ташкил этилди. Ушбу рукнда муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг жума давоми...

4192 09:16 / 01.11.2021