1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Коперникнинг дунёнинг маркази – қуёш деган кашфиёти

09:00 / 20.07.2019 4557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Европа аҳлининг иймон-эътиқоддан, дину диёнатдан воз кечишининг амалий бошланиши Коперникнинг «Дунёнинг маркази – қуёш» деган кашфиётидан бошланади. Бу ҳақдаги маълумотлар ўрганиладиган бўлса, Коперникнинг ўзи куфрга кетмаган. У фақатгина илмий текширишларининг натижасини китоб қилиб ёзган ва уни чоп қилмасдан ўлиб кетган. Коперникнинг ўлимидан тахминан юз йил ўтганидан сўнг Галилей унинг ишини яна ҳам чуқурроқ ўрганиб, одамларга билдирган.

Шундан кейин кимлардир, кўзга кўринмас яширин кучлар айнан Коперникнинг фикрининг динга қарши кўтарилишини ирода қилишган. Улар: «Муқаддас китобда «қуёш чиқади, ботади», дейилган. Бу эса қуёш ернинг атрофида айланади, деганидир. Коперник эса бу гапнинг нотўғри эканини исбот қилди. Ер қуёшнинг атрофида айланар экан. Демак, муқаддас китоб уйдирма экан, илм эса ҳақиқат», дея жар солдилар. Черков эса бу гапнинг нобакорлик эканини эълон қилди ва бу гапни айтганларни тафтиш маҳкамасига тортишни бошлади.

Жумладан, Галилело Галилейни қариб қолган бўлишига қарамай, замбилда олиб келиб, тафтиш маҳкамасига тортдилар. Шундай қилиб, европаликлар назарида дин билан илм бир-бирига ашаддий душман бўлиб қолди. Мазкур ашаддий душманлик асосида Европада илм ривожланиб борди ва ривожланмоқда.

Шунинг учун ҳам «Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар» деб аталган илмий йўналиш пайдо бўлгандан бери бу борадаги фикрларни тасдиқлаш учун мусулмон бўлмаган Ғарб олимларининг илмий ишлари ва гаплари ҳужжат сифатида келтириладиган бўлиб қолган. Кўпчилик кишилар бирор гапнинг илмий тасдиғини топмоқчи бўлса, Ғарб олимларининг фикрига, уларнинг илмига қарайдиган бўлиб қолди. Ҳатто «Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар» ташкилотидаги уламоларимиз ҳам Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидаги илмий мўъжизаларга оид оят ва ҳадислар таржимасини ғарблик олимларга бериб, уларнинг бу борадаги фикрларни олишга ҳаракат қилишни йўлга қўйдилар.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан. Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ давоми...

3212 12:45 / 04.12.2023
Пингвинлар илиқликни ўзаро баҳам кўриш ва уни асраш мақсадида бирбири билан жипслашиб, жамоа ташкил этишади. Пингвинлар яшайдиган Антарктидада қишда ҳарорат давоми...

2551 11:00 / 24.01.2023
Олимлар сувнинг аҳамиятини тушуниб, уни кўплаб касалликларни даволаш учун қабул қилдилар, чунки инсон танасининг 70 фоизи сувдан иборат. Ер юзасининг 70 фоизини ҳам давоми...

2274 10:41 / 07.08.2024
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган. Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади. Бундай мослашиш давоми...

2772 20:01 / 17.11.2022