1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом ал-Бухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижлик давлат арбоби

10:06 / 03.07.2019 4115 pdf Ўқиш режими + -

Индонезиянинг собиқ президенти жаноб Сукарно Самарқанд яқинида жойлашган Имом ал-Бухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижий давлат арбоби ҳисобланади. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради.

Жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ташкил этилган «Trisakti Tourism Award» кўргазмаси ҳамда «Indonesia Halal Expo-2019» маҳсулот ва хизматлар ярмаркасида шу ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир доирасида ўтказилган конференцияда Индонезиянинг туризм вазири, Ҳунармандчилик ва креатив саноат вазири, етакчи туристик ташкилотлар ҳамда авиакомпаниялар раҳбарлари иштирок этди. Унда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Тақдимот давомида Сукарно жаноблари Индонезия президенти сифатида 1956 йилда Собиқ Иттифоққа қилган расмий ташрифи давомида Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилгани ва бу саёҳат давомида Ҳартанг қишлоғидаги Имом ал-Бухорий қабрини зиёрат қилишни сўрагани ёдга олинди. Жаноб Сукарно Ўзбекистонга ташриф буюрган илк зиёратчи-сайёҳ дея эътироф этилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Зиёрат туризми шўбаси бош мутахассиси Саидкомил Холхўжаевнинг сўзларига кўра, президент Сукарно юртимизга сафари сўнгида ўзбек халқини «Жауҳ ди мата, декат ди ҳати», яъни «Кўзга узоқ, қалбга яқин» маъносидаги индонез мақоли орқали таърифлаган, бугунги кунда эса, икки мамлакат ўртасидаги визасиз тизим ҳамда Тошкент-Жакарта йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши орқали муносабатлар янада мустаҳкамланганини таъкидлаган.

Бугунги кунда ушбу юрт вакиллари Индонезия давлатчилигининг асосчиси бўлган жаноб Сукарно изидан бориб, у бошлаб берган саёҳат йўналиши орқали Ўзбекистонни қайтадан кашф қилишга иштиёқманддир, - деди конференция давомида Инонециа Ҳалал Лифестйле Cэнтер ташкилоти раиси жаноб Сапта Нирвандар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади. Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни, умра қилиш давоми...

1801 15:31 / 29.10.2024
Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар. Ҳамюртларимиз давоми...

643 09:17 / 12 июнь
Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Эшон Бобохонrdquo жоме масжидининг давоми...

3918 16:43 / 22.06.2019
Дунёдаги машҳур футболчилардан бири, .Манчестер Юнайтед, жамоасининг ярим ҳимоячиси, асли келиб чиқиши гвинеялик Поль Лаби Погба The Daily Mail нашрига берган давоми...

3788 10:30 / 12.06.2019
Аудиолар

211118 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130377 14:35 / 11.08.2021