1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ердаги барча нарса Унинг ризқи эмасми?

09:00 / 24.06.2019 3032 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Азийм Ҳаасалпурий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Ибн Қудома «Китабут-тавваабийн»да ёзадилар:

«Бир шахс Ҳазрат Иброҳим бин Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:» Эй, Абу Исҳоқ! Мен ўзимга ўзим жуда кўп зулм қилдим. Менга шундай гап айтингки, қалбга таъсир қилсин ва мен гуноҳлардан воз кечайин»,- деди.

Ҳазрат: «Агар сен беш нарсани қабул қилиб олсанг ва уларга қодир бўлсанг, у ҳолда сенга на бирор гуноҳ зарар етказа олади ва на бирор дунёвий лаззат сени ҳалок қила олади», дедилар. У: «Эй, Абу Исҳоқ! У беш нарса қайсилар?», деб сўради. Ҳазрат: «Агар сен Аллоҳ таъолога итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда Унинг ризқини ема», дедилар. У: «Унда нима еяйин? Ердаги барча нарсалар айнан Унинг ризқи эмасми?», деди. Ҳазрат: «У ҳолда сен айтчи, ҳам Унинг ризқини есанг ва ҳам Унга итоатсизлик қилсанг, бу яхшими?» , дедилар. У: «Йўқ, яхши эмас», деб жавоб берди.

Энди, сиз иккинчи нарсани айтинг. Ҳазрат: «Агар сен Аллоҳ таъолога итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда Унинг бирор ерида яшама», дедилар. У: «Ахир, бу аввалгисидан ҳам қийинроқ нарсаку, машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг орасидаги барча ер айнан Уники бўлса, у ҳолда мен қаерда яшай оламан?», деб жавоб берди. Ҳазрат: «Сен, ҳам Унинг ризқини есанг, ҳам айнан Унинг ерида яшасанг ва ҳам Унга итоатсизлик қилсанг, бу яхшими?», дедилар. У: «Учинчи гапни айтинг», деди. Ҳазрат: «Агар Унинг ризқини ейишинг ва Унинг ерида яшашингга қарамасдан, Унга итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, у ҳолда У кўрмайдиган шундай жойда қил», дедилар. У: «Иброҳим! Бу қандай мумкин. Ахир, У барча махфий ва ошкор нарсаларни билади. Ундан бирор инсон қандай яширина олади?», деди.

Ҳазрат: «Сен, ҳам Унинг ризқини есанг, ҳам Унинг ерида яшасанг ва ҳам гуноҳ қилганингда У кўриб турган бўлса, бу яхшими?», дедилар.

Энди, тўртинчи нарсани айтинг. Ҳазрат: «Қачонки, жонингни олиш учун ўлим фариштаси олдингга келса, сен чин тавба қилиб олайин ва бироз солиҳ амал қилиб олайин, менга бирозгина муҳлат бер десанг. У сенга муҳлат берадими?», дедилар. У: «Асло йўқ», деб жавоб берди. Ҳазрат: «Сен ўлим фариштасини ортга суриб, тавба қилиб олишга қодир бўлмасанг ва келган ўлимни ортга суришнинг иложи йўқлигини билсанг, у ҳолда қандай нажот топиш мумкин?», дедилар.

У: «Бешинчи нарсани айтинг», деди. Ҳазрат: «Қиёмат куни дўзах фаришталари сени дўзахга олиб кетиш учун келганларида, сен улар билан кетишни инкор қила оласанми?», дедилар. У: «Йўқ, улар мени тарк қилмайдилар, менинг бирор узримни қабул қилмайдилар», деди.

Ҳазрат: «Ундоқ бўлса, қандай қилиб нажот топишни умид қиласан?», дедилар.

У: «Иброҳим! Бас, бу ваъз ва насиҳат мен учун кифоядир. Мен Аллоҳ таъолога чин тавба қиламан ва мағфират сўрайман», деди. Кейин у Ҳазратнинг суҳбат ва ҳамроҳликларини ихтиёр қилди. Қолган бутун умрини Ҳазрат билан бирга Аллоҳ таъолога ибодат ва риёзатда ўтказди. Фақат ўлимгина уларни айирди.

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Мусо алайҳиссаломнинг даврида Бану Исроилга қаҳатчилик келди. Одамлар Мусо алайҳиссаломнинг олдига бориб, .Калимуллоҳ, Роббингизга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин,, давоми...

3472 08:04 / 17.09.2020
Динимизда инсофдиёнат, ўзаро тотувлик, жамиятдаги бирдамлик ва меҳрмуҳаббат каби хислатлар қадрланади. Чунки тинчликтотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик бўлган жамият давоми...

3461 15:40 / 04.10.2019
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобнинг ғояси илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчасдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига давоми...

2488 12:00 / 29.06.2019
2013 йилда мусулмон дунёсида барчанинг диққатэътиборини ўзига тортган ажойиб бир хабар тарқалди. Ўша йили дунёга таниқли машҳур сураткаш Адел Қурайший ўзининг давоми...

14955 12:00 / 05.12.2018
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021