1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаром тановул қилган одамнинг аҳволи нима бўлишини билмоқчимисиз?

20:56 / 17.06.2019 3499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Президентимизнинг жорий йил 27 майдаги «Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Мазкур Фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилиниб, «Коррупцияга қарши курашиш» бўйича республика идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Хусусан, куни кеча «Коррупцияга қарши курашиш» бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев коррупция ҳақида фикр билдирди. У динимизда «Пора олган ҳам, уни берган ҳам дўзахийдир» деган жумлаларни келтириб ўтди.

Шунингдек, Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов Халқаро Пресс-клуб ташкил этган тадбирда таълим соҳасидаги адолатсизлик ва коррупциянинг туб илдизларига доир фикрларини айтиб ўтди. У «Биз юз йил давомида олий таълимдан Исломни, ҳалол билан ҳаромни суғуриб олдик. Биз Гётени ўргатдик, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтишга чўчидик. Биз Ислом маърифатини фақат имом домлалардан олишсин», деб афсус билан гапирди.

Дарҳақиқат, бугун олий таълим муассасаларининг кўп бино-иншоотлари жаҳон андозаларига жавоб берсада, бироқ биздан Бухорий ёки Термизийларга ўхшаган етук уламолар етишиб чиқмаяпти. Аслида эса бизнинг буюк аждодларимиз шўр босиб ётган мадраса биноларда Қуръонни ёд олишган ва Ҳадис илмини ўрганишган. Агар ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, чиройли биноларда алломалар етишиб чиққанда эди ҳозир қанчадан-қанча Бухорий ва Термизийлар бўлар эди.

Жумладан, Ислом шариатида ҳаром қилинган нарсаларни таом сифатида тановул қилган одамнинг аҳволи нима бўлишини билмоқчимисиз? Ундай одам — хасталикка чалинади, Валлоҳу аълам. Чунки Ислом зарарли нарсаларни ҳаром қилган. Ҳаром нарса истеъмол қилинганидан сўнг танада қонга айланади. Юрак эса қон ҳайдайдиган аъзодир. Зарарли нарсалардан пайдо бўлган зарарли қон юракнинг хасталанишига сабаб бўлиши илмий ҳақиқатдир. Юрак хаста бўлса, жисмнинг ҳаммаси бузуқ бўлади.

Худди шу ҳолат ботиний қалбга нисбатан ҳам ҳосил бўлади. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни еб-ичган ва ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик, алдамчилик, босқинчилик каби ҳаром йўллар билан ўзига мол-мулк топган одамлар гуноҳкор бўладилар. Мазкур гуноҳларнинг зарари эса уларнинг ботиний қалбларини хаста қилади. Ҳаромхўрлик давом этаверса, маънавий хасталик бориб-бориб, маънавий ўлимга айланади.

Шунинг учун ҳам «Қалб жисмга нисбатан подшоҳ кабидир», дейилади. Подшоҳдан яхши амр чиқса, фуқароларга яхши бўлганидек, юракдан яхши ниятлар чиқса, жисмнинг бошқа аъзоларига яхши бўлади.

Бу тушунча, ҳам жисмоний қалбни, ҳам маънавий қалбни ўз ичига олади. Ҳаромга қўл урган одамнинг ҳам жисми, ҳам қалби хаста бўлади.

Ҳалол нима эканлигини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаром нима эканлигини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим.

Шубҳали нарсалардан узоқда бўлиш жуда ҳам зарур. Уламолардан сўраб-суриштириб, ҳалоллиги аниқ бўлган нарсанигина ўзимизга раво кўришимиз бугун жуда ҳам муҳим.

Агар уламолар шубҳали нарсаларнинг ҳалоллигига фатво бермасалар, уларга мутлақо яқин йўламаслигимиз керак.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига Мен уйда ғамга ботиб давоми...

3049 12:30 / 15.11.2018
Келинг, бу илмнинг аҳамияти қанчалик катта эканини ҳис қилиш учун маълум бир муддатга уни бутунлай унутайлик ва фақиҳлардан содир бўлган маълумотларнинг давоми...

4742 15:06 / 03.07.2019
.Ислом маданияти ўрнатган тартибгина террор ва ҳокимиятсизликка барҳам бериши мумкин,.Ражу ГародиРоже Гароди ndash 1913 йил 17 июлда Франциянинг Марсель шаҳарчасида давоми...

2730 14:05 / 14.04.2021
Абу Саъиддан ривоят қилинади .Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкинсочинликда эди. Бир куни ўйинкулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср ва шом намозларини ўқимади. давоми...

3514 09:00 / 22.10.2020
Аудиолар

211097 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130355 14:35 / 11.08.2021