1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

“Зиё” ва “Нур” орасидаги фарқ

18:00 / 08.06.2019 3273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини акс эттирадиган совуқ жисм эканлигини англамасдилар.

Қуръони карим Ойни “нур” деб, Қуёшни “зиё” деб васф қилди. Дарҳақиқат, бугунги замонавий илмнинг айтишича, Қуёш ловуллаб турган ядро печкаси бўлиб, унинг ичида бирикиш реакциялари содир бўлиб, водород моддаси гелийга айланади, бунинг натижасида ҳар сонияда фазога ҳайратланарли даражада кўп миқдорда энергия тарқатар, Ерга эса бу энергиянинг озгина миқдори етиб келар, ушбу етиб келган оз миқдордаги энергия Ердаги ҳаётнинг давом этиши учун етарли ҳисобланар экан.

Ушбу Қуёш энергияси Ойга ҳам етиб боради. Ана шу пайтда Ой Ерда нурли бўлиб кўринади. Нур – ҳароратсиз ёруғлик бўлиб, бизга Ой сиртидан етиб келади. Аслида эса ўша нур Ойнинг ўзиники бўлмай, балки, Қуёшдан келган энергиянинг Ой орқали Ерга акс этишидир. Бунда Ой фақат кўзгу вазифасини ўтаб беради.

Қуръони карим бундан ўн тўрт аср олдин бу ҳақида очиқ-ойдин гапирган:

“У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қилади”. (Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бири қуёш, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганидан кўп ҳам эътибор бермайди) (Юнус сураси, 5-оят).

Инсоният илм ва технология орқали яқин йиллар ичида ўрганган ҳақиқатларнинг бундан ўн тўрт аср олдин, бу ҳақиқатлар ҳақида ўйлаш башариятнинг хаёлига келмаган бир пайтда Қуръонда баралла айтилиши – Қуръон Аллоҳнинг Каломи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг охирги Расули эканликларига далолат қилади!


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади. Бошқа жонзотларнинг оғзи эса бу каби ўсимликлардан давоми...

3476 14:04 / 26.06.2022
Биронбир хавфхатар юзага келганда қушлар қандай ҳаракат қилади ва бошқа турдаги қушлар билан ўзаро қандай хабарлашади Табиатдаги таҳликаларни олдиндан тахмин давоми...

829 14:25 / 10.12.2025
Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. давоми...

5034 11:00 / 03.05.2023
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

3551 09:02 / 01.03.2024