1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фитр садақаси

10:00 / 27.05.2019 2516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фитр садақаси (садақаи фитр) Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. «Фитр садақаси» ва «фитр закоти» ҳамда «садақа» ва «закот» сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган ва Ҳоким саҳиҳ деган.

Ушбу ривоятдаги «намоз»дан мурод ийд намозидир. Садақаи фитрни ийд намозидан олдин бериш лозим эканини шу ҳадисдан билиб оламиз.

Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Садақаи фитр рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш, мискинлар учун эса таомланиш бўлиши учун жорий қилинган.

Рўзадор одам Рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида оғзидан билиб-билмай турли гап-сўзлар чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ножоиз амалларни қилиб қўйиб, шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юриши мумкин. Ана шундай ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр жорий қилинган.

Садақаи фитр буғдой ва ундан олинадиган нарсалардан ҳамда майиздан ярим соъ берилади. Хурмо ёки арпадан бир соъ берилади. Буғдойдан икки мун берса ҳам бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.

Бир соъ қанча бўлади? Аслида соъ идиш бўлиб, ғалла ва шунга ўхшаган нарсалар шу идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанда унга солиштирилган. Имом Шофеъий ва Ҳижоз фақиҳлари наздида бир соъ 2751 грамм, Абу Ҳанифа ва Ироқ фақиҳлари эътиборида эса 3800 граммга тенг.

Фитр садақасини хурмо ва арпадан бир соъдан беришга ҳамма мазҳаб ва уламолар иттифоқ қилишган.

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббос Рамазоннинг охирида Басранинг минбарида хутба қилиб: «Рўзанинг садақасини чиқаринглар», деди. Одамлар ҳеч нарса билмагандек тураверишди. Шунда у: «Бу ерда Мадина аҳлидан ким бор? Туринглар, биродарларингизга ўргатинглар, улар билишмас экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани хурмо ва арпадан бир соъдан, буғдойдан ярим соъдан ҳар бир ҳуру қулга, эру аёлга, кичигу каттага фарз қилганлар», деди. Алий келганда нархнинг арзонлигини кўриб,  (ризқни) Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Бу ҳадисда фитр садақаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари томонидан буғдойдан ярим соъ қилиб белгилангани айтилмоқда. Ҳанафий мазҳаби шу гапни ҳужжат қилиб олган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир хизматкоримни қамчи билан урар эдим. Ортимдан .Огоҳ бўл, Абу Масъуд, деган овоз эшитдим. Ғазабланганимдан давоми...

2428 08:00 / 18.01.2021
Улуғ тобеъийнлардан имом Сила ибн Ашям роҳимаҳуллоҳ уйланганларида яқинлари .Ҳаммомга кириб чўмилиб чиқинг, сўнг атирлар турадиган хонага кириб хушбўй ҳидлардан давоми...

5192 15:00 / 24.11.2018
Имом Аҳмад ўзининг .Зуҳд, номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб давоми...

2531 15:30 / 29.06.2019
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатибndash Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, ndash деди.ndash давоми...

7710 16:00 / 26.03.2020