1440 йил 14 зулқаъда | 2019 йил 17 июль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Гуноҳи кабиралар

Ўғирлик

16:40 / 23 май 403 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар! (Токи бу) уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир» (Моида сураси, 38-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида зино қилади. Ўғри ўғирлик қилаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ўғирлик қилади. Ичувчи хамр ичаётган вақтида мўмин бўлмаган ҳолида ичади. Бироқ тавба ҳали ҳам таклиф қилингандир» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтганлар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиймати уч дирҳам бўлган қалқон сабабли (қўлни) кесганлар» (Жамоат ривоят қилган).

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чорак динор ва ундан қийматли (нарсалар) учун ўғрининг қўлини кесар эдилар» (Жамоат ривоят қилган).

Насоийнинг ривоятида: «Қалқон қийматидан арзон нарсалар учун ўғрининг қўли кесилмайди», дейилган. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан: «Қалқоннинг қиймати қанча?» деб сўрашганда: «Чорак динор», дея жавоб берганлар.

Имом Аҳмаднинг ривоятида: «Чорак динор сабабли (ўғрининг қўлини) кесинглар. Бундан қийматсиз, арзон бўлган нарсалар сабабли кесманглар», дейилган.

У пайтда бир динор – ўн икки дирҳам, чорак динор эса уч дирҳам бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ўғрини лаънатласин: дубулға ўғирлайди-да, қўли кесилади, арқон ўғирлайди-да, қўли кесилади», деганлар.

Аъмаш (раҳимаҳуллоҳ) айтганларки: «Улар «дубулға» деганда темир дубулғани, «арқон» деганда бир неча дирҳам турадиган арқонни назарда тутишган» (Бухорий, Муслим, Аҳмад ривояти).

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Махзум қабиласидан бўлган бир аёл қарзга нарса олиб уни қайтармас, тан олмас эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлини кесишни буюрдилар. Аёлнинг қариндош-уруғлари Усома ибн Зайднинг олдига келиб, у билан гаплашишди. Усома Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга аёл ҳақида гапирган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Усома, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳадларидан биронта ҳад борасида ҳам ўртага тушганингни кўрмайин», дедилар. Сўнг туриб одамларга қарата шундай ҳитоб қилдилар: «Албатта, сизлардан олдин ўтганлар агар ораларида шарафли, обрўли киши ўғирлик қилса афв этиб, заиф киши ўғирлик қилса, қўлини кесганлари сабабли ҳалок бўлганлар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар ўғри Муҳаммаднинг қизи Фотима бўлганида ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим». Кейин ўғри аёлнинг қўли кесилди» (Аҳмад, Муслим, Насоий ривояти).

Уламолар айтадиларки, ўғирлаган нарсани эгасига қайтармас экан, ўғрининг тавбасидан ҳеч наф йўқ. Агар ҳеч вақоси бўлмаса, молнинг эгасидан розилик олиши шарт. Валлоҳу аълам.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида хабар бериб Инсонларга риёкорлик қиладиларrdquo, дейди. Яъни, уларнинг намоз ўқишдан кўзлаган мақсади ndash Аллоҳнинг юзи розилиги эмас, давоми...

1831 14:01 / 05.11.2018
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга яъни, динга ва давоми...

826 17:45 / 08 март
Аллоҳ таоло айтади.Одамлардан мутакаббирлик билан юзингни ўгирмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибрҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас, давоми...

1385 17:30 / 07 январь
Аллоҳ таоло айтади.Эй инсон, ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил ndash буларнинг барчаси тўғрисида ҳар бир инсон масъул бўлур яъни, эшитган, давоми...

707 12:10 / 06 май
Топ рейтинг www.uz Openstat