1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов халқаро анжуманда иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетди

09:10 / 20.05.2019 1845 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 2019 йил 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган учрашувлар, халқаро анжуманлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Океан орти мамлакати сафари давомида Ўзбекистон делегацияси АҚШ давлат департаменти вакиллари билан учрашув ўтказиш ва халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича мутахассислар билан мулоқотлар ташкил этишни режалаштирган. Шунингдек, ушбу мамлакатдаги дин пешволари билан суҳбатлар уюштириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар муҳокама қилинади.

Ташриф давомида соҳа мутахассислари, экспертлар ва дин пешволари иштирокида “Маърифат ва диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги йирик жоме масжидида жума намозини адо этишни ҳам кўзда тутган.

Тадбир тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир нечта масжидларда янги имомхатиб ва имом ноиблари иш бошладилар. Бу ҳақда Vakillikuz телеграм канали хабар берди. Жумладан, давоми...

3025 22:57 / 31.01.2023
Мисрлик таниқли хаттот ҳожи Фаҳми Набу Усмоннинг ўғли Миср ҳокимиятидан 10 йил давомида отаси ёзган Қуръони Каримнинг нафис нусхасини Мадинадаги масжид давоми...

1904 13:30 / 02.07.2021
Курсларни ташкил этишдан мақсад, узоқ чўзиладиган қишки таътил мавсумида болаларни фойдали иш билан шуғулланишларини таъминлашдан иборат, деб хабар беради давоми...

2220 12:59 / 06.12.2018
Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган бири араб давоми...

1931 19:30 / 25.02.2021
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021