1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россия халқаро исломий конференцияга мезбонлик қилади

11:30 / 13.02.2019 2041 pdf Ўқиш режими + -

«Ислом раҳмат ва тинчлик хабарчиси» номли халқаро конференция Чеченистон Республикаси Мусулмонлар идораси ташаббуси билан ташкил этилмоқда, деб хабар беради el-Ahram ахборот сайти.

Конференция март ойининг 28–30 санасида Россиянинг иккита шаҳри – Москва ва Грознийда бўлиб ўтади. Халқаро анжуман Россия Президенти Владимир Путиннинг ҳомийлигида ва Жаҳон мусулмонлар лигаси, Россия Президенти ҳузуридаги Маданият, исломий билимлар ва таълимни ҳимоя қилиш жамғармаси, Москвадаги Россия шарқшунослик институти, Чеченистондаги «Аҳмад Ҳожи Қодиров» жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилади.

Хабарда айтилишича, дунёдаги барча мамлакатларга таклифномалар юборилган бўлиб, конференцияда қатнашишни хоҳловчилар ўз юртларидаги диний бошқармаларга мурожаат этишлари мумкин.

Анжуманда “Исломда бирдамлик тамойиллари”, “Мусулмонлар ва тинчлик жамияти” “Терроризм ва экстремизим”, “Ислом ва цвилизациянинг ўзаро таъсири” ва бошқа муҳим мавзуларда маърузалар қилинади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2675 10:48 / 20.06.2019
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида бўлиб ўтган террорчилик ҳаракати ҳақида давоми...

2235 21:00 / 10.10.2021
2020 йилнинг 13 декабрь кунида Миср Араб республикасининг FAJR араб тили маркази ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган GRAND TAaposLIM нодавлат таълим муассасаси давоми...

3568 18:46 / 14.01.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номидаги жомеъ масжид жамоаси барча мўминмусулмонларни кириб келган Рамазони шариф билан муборакбод этади.Азизлар, давоми...

2799 22:33 / 23.04.2020