1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидга зиёратчиларнинг ташрифи давом этмоқда

14:10 / 18.05.2019 2032 pdf Ўқиш режими + -

Жорий 2019 йилнинг 10 май кунидан бошлаб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номли масжид иш бошлаганидан буён зиёратчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қадами бир лаҳза бўлсин-да, ариётгани йўқ.

Бугун ҳам мажмуа меҳмонлар билан гавжум бўлди. Масжидга Тошкент шаҳрининг Новза масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори домла бошчилигидаги 20 кишидан иборат гуруҳ ташриф буюрди. Зиёратчилар масжид имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ билан учрашиб суҳбатлашдилар, янги масжиднинг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг равнақи йўлида кўмакдош бўлишларини маълум қилдилар.

Суҳбат якунидан сўнг, пешин намози адо этилди. Сўнгра Жалолиддин қори домла томонидан хатми қуръон қилиниб, жамики ўтган устозлар, хусусан фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф руҳи покларига дуои фотиҳалар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бангладешнинг Тангил шаҳрида барпо этилган масжид дунёдаги энг баланд минорали масжид дея эътироф этилди. Бу ҳақда Arap News нашри хабар беради. Мазкур масжиднинг давоми...

2830 18:00 / 18.06.2019
2003 йилдан бери БААда хасталикка чалинган болаларга ёрдам берувчи .MakeAWish Foundation, халқаро хайрия жамғармаси ўз фаолиятини олиб боради. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар давоми...

1746 12:03 / 13.02.2020
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қадрли биродарлари, .Hilol Nashr, дўконлар тармоғининг Марғилон филиали иш бошқарувчиси Жалолиддин ҳожи давоми...

1033 06:33 / 16 июнь
15 март куни Яманда 17 миллий Қуръон мусобақаси бошланди.Seba Net хабарига кўра, Қуръон бўйича мусобақа Яманнинг Қуръонни ёд олиш департаменти ва Таъсир вазирлиги давоми...

1674 08:00 / 18.03.2021
Аудиолар

211080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021