1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

16:06 / 08 февраль 1783 pdf Ўқиш режими + -

Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан бошлаб, баъзи қўлёзмаларда сатр ости таржималари ҳам яратилган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ана шундай таржималарни ўрганмоқда.

Ҳозиргача Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврига оид туркий таржимали Қуръон қўлёзмалари аниқланди. Яқинда озарбайжонлик мутахассислар эски ўзбек тилида битилган яна тўртта Қуръон таржимаси ҳақида маълумот беришди.
Улардан бири Муҳаммад ибн Шайх Юсуф ал-Оборий томонидан кўчирилган бўлиб, Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган. Бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.

XVII асрга оид яна бир Қуръон қўлёзмаси Шайбонийлар даврига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу нодир қўлёзма ҳозирда Иорданиядаги «Ислом билимлари» жамғармаси фондида сақланмоқда. Эски ўзбек тилидаги учинчи қўлёзма эса Сафавийлар ёки Шайбонийлар даврига оид бўлиши мумкин. Ушбу таржимада туркий тилнинг ўғуз лаҳжаси унсурлари ҳам учрайди.

Тўртинчи қўлёзма ҳам худди шу шаклдаги таржимани ўз ичига олган бўлиб, Али Шайх Фазлуллоҳ томонидан XVI асрда кўчирилган. У ҳам Эронда сақланмоқда. Тадқиқотчилар ушбу қўлёзмаларни кенг ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Манба: uzdiplomat.uz

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Америка компаниясининг рейтингига кўра, Уммонда Ислом банки коронавирус эпидемиясига қарамай ўсишда давом этмоқда. Pak Observer, Fitch Ratings нашрининг ёзишича, Уммонда давоми...

2186 18:00 / 27.03.2021
Бугун ҳижрий 1444 йил, Рамазоннинг 17санаси, милодий 2023 йил, 8 апрель куни Азҳари шарифнинг устунларидан бири, балоғатадабиёт фанлари доктори, исломий мутафаккир давоми...

1434 21:03 / 08.04.2023
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси делегацияси Туркиядаги диний таълим тизимини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф давоми...

2824 12:30 / 26.04.2019
Бугун 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Маросимни Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

3047 18:30 / 23.08.2021
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021