1446 йил 29 жумадул аввал | 2024 йил 01 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Фолбин ва мунажжимни тасдиқлаш

12:10 / 06.05.2019 3146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)» (Ал-Исро сураси, 36-оят).

Бу оятнинг тафсирида Калбий: «Билмаган нарсанг ҳақида гапирма», деган бўлсалар, Қатода: «Эшитмаган нарсангни эшитдим, кўрмаган нарсангни кўрдим ва билмаган нарсангни билдим, демагин», деганлар.

«Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур», оятини тафсир қилиб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ бандаларидан бу аъзоларни қандай ишларга ишлатганини сўрайди», деганлар.

Бу ояти карима ҳалол бўлмаган нарсага қараш, ҳаром нарсани эшитиш ва жоиз бўлмаган нарсани ирода қилишдан қайтаришга ҳужжат бўлади. Валлоҳу аълам.

«(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидаги сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин сураси, 26–27-оятлар).

Мазкур ояти карима юлдузлар ғайбга далолат қилади, деб иддао қилган кимса кофир бўлишига далилдир. Валлоҳу аълам.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки башоратгўй ёки фолбиннинг олдига бориб, айтаётган гапини рост деб билса, у шубҳасиз, Муҳаммадга тушган нарсага куфр келтирибди» (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривояти).

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бомдод намозини ўқидилар. Туни билан ёмғир ёғиб чиққан эди. Намозни ўқиб бўлгач, одамларга юзланиб: «Раббингиз нима деганини биласизларми?» дедилар. Улар: «Аллоҳнинг Расули билгувчироқ», деб жавоб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «У зот айтдики: «Бандаларимдан айримлари менга иймон келтириб, айримлари куфр келтириб тонг оттирди. Кимки: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бизга ёмғир ёғди», деса, у Менга иймон келтириб, юлдузларга куфр келтирибди. Аммо кимки: «Бу ва у ҳодисалар (шамол, булут), бўлиб бизга ёмғир ёғди», деса, у Менга куфр келтириб, юлдузларга иймон келтирибди» (Муттафақун алайҳ).

Уламолар айтадиларки: «Агар бир мусулмон: «Фалон ҳодиса бўлиб ёмғир ёғди», деса ва бу гапини шу ҳодиса, масалан, ҳаво булут бўлишининг ўзи ёмғирни пайдо қилади ва ёмғир ёғаверади, деган маънода айтган бўлса, у, шубҳасиз, муртад бўлиб, кофирга айланади. Агар бу гапни шу ҳодиса ёмғир ёғишининг аломати, одатда шу ҳодиса бўлганда ёмғир ёғади, бироқ ёмғирнинг яратувчиси Аллоҳ таоло ва у Аллоҳнинг фазли ила ёғади, деган маънода гапирган бўлса, кофир бўлмайди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу жумла кофирлар гапи бўлгани боис уни айтиш макруҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки башоратгўйнинг олдига бориб, ундан бирон нарсани сўраса ва уни тасдиқласа, қирқ кунгача унинг биронта ҳам намози қабул қилинмайди» (Муслим ривояти).

Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот: «Улар ҳақ эмаслар», дедилар. Шунда: «Ё Расулуллоҳ, улар гоҳида шундай гапларни айтадиларки, у ҳақ бўлиб чиқади», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақ калимани жин ўғринча билиб олади-да, уни дўстифолбиннинг қулоғига қуяди. Фолбинлар эса унга юзта ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Фаришталар булутга тушадилар ва осмонда ҳукм қилинган ишни зикр қиладилар. Шайтон ўғринча қулоқ тутиб, эшитиб оладида, уни фолбинларга етказади. Улар эса унга ўзларидан юзта ёлғон қўшиб, ёлғон гапирадилар» (Бухорий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки юлдузлар илмидан (мунажжимликдан) биронта илмни эгалласа, сеҳрнинг бир бўлагини ўғирлаган бўлади. У зиёда бўлган сайин бу ҳам зиёда бўлаверади» (Абу Довуд ривояти).

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтганлар: «Фолбин сеҳргардир, сеҳргар эса кофирдир».

Аллоҳ таолодан дунё-ю охиратда офият ва паноҳ тилаймиз.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, молдунёларингиз ва болачақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгиртириб қўймасин давоми...

6744 15:02 / 21.12.2018
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

4102 15:00 / 07.12.2020
Зино луғатда фужурrdquo, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Уламолар зинога турли ҳил таърифларни берганлар. Зинонинг умумий таърифи қуйидагича эканлиги давоми...

4094 17:30 / 26.05.2020
Аллоҳ таоло айтади.Одамлардан мутакаббирлик билан юзингни ўгирмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибрҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас, давоми...

4022 17:30 / 07.01.2019
Аудиолар

135957 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

56134 14:35 / 11.08.2021