1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москва шифохоналарида намозхоналар сони кўпайтирилади

10:05 / 22.04.2019 2362 pdf Ўқиш режими + -

«Яқин келажакда Москва шифохоналарида мусулмонлар учун намозхоналарнинг сони икки бараварга кўпаяди», деди Москва шаҳар муфтийси Илдар Аллоутдинов «Москва» шаҳри янгиликлари ахборот агентлигига берган интервьюсида.

– Бугунги кунда Москва шаҳрининг 10 та шифохонасида кўп конфессияли хоналар мавжуд, – деб давом этди  интервьюсида муфтий. – Бу ерда ҳар бир намозхон бемалол ибодат қилиши мумкин. Март ойи охирида Н.Балохинга номидаги онкология марказида, куни кеча эса Москва наркология илмий-амалий марказида эркак ва аёлларга мўлжалланган намозхона очилди. Келаси ҳафтада Россия Соғлиқни сақлаш тизимидаги «Соғлом бола НМИЦ» марказида ҳам ташкил этилади. Яқин келажакда шифохоналар раҳбариятлари билан келишилган ҳолда намозхоналар сонини икки бараварга кўпайтириш режалаштирилган.

Муфтийнинг айтишича, намозхоналар беморларнинг мурожаатлари асосида ташкил этилмоқда. Шу билан бирга шифохоналарга имом домлаларнинг доимий бориб туришлари ҳам йўлга қўйилмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
III Нақшбандия туризм фестивали иштирокчилари дастлаб Бухоро бўйлаб саёҳат қилди.Фестиваль доирасида Бухорога ташриф буюрган хорижий мамлакатларнинг ислом дини давоми...

1629 12:52 / 27.02.2023
2022 йил 8 июнь куни Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Равил Ғайнутдин ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари давоми...

1937 12:01 / 11.06.2022
Мусулмон оламида масжидларнинг ўрни беқиёс. Юртимизнинг гўзал гўшаларидан бўлган Наманган вилояти, Чуст тумани, Каркидон шаҳарчасида энг қадимги .Уста Ўринбой, давоми...

1705 17:28 / 21.02.2024
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

2784 14:20 / 11.12.2018