1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Канадада дунёдаги энг янги исломий боғ очилади

14:20 / 11.12.2018 2680 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган дунёдаги энг янги исломий боғ бўлади, деб хабар беради The Globe And Mail.

Ушбу боғ Оға Хон маданият фонди ҳисобидан барпо этилган бўлиб унга 25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ сарф этилган. Islamosferaнинг маълум қилишича, боғни барпо этиш ғояси 2009 йилда пайдо бўлган. Ўшанда боғни Канадалик энг кўп мусулмонлар жамоаси мавжуд бўлган, 125 йилдан буён яшаб келаётган Эдмонтон шаҳрида қуриш режага киритилган эди. Дарвоқе, 1938 йилда мамлакатдаги энг биринчи масжид шу шаҳарда қурилган. Биринчи мусулмон боғи эса 2015 йилда Торонтода ташкил этилган.  Янги боғнинг дизайни XVI асрдаги форсларда бўлган боғларнинг намуналари, Ҳиндистондаги Тож Маҳал, Хумоюн қабри, Қизил форт саройи ҳамда Мисрдаги Ал-Азҳар боғининг архитектураси элементларини ўзида мужассам қилган. Лойиҳалаш учун 8 йил, боғни барпо этишга эса 18 ой вақт сарф бўлган. 12 аркдан иборат мазкур боғ маданий истироҳат ҳудуди бўлиб, у одамларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

5677 05:00 / 11.03.2017
Кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда.Хабарда айтилишича, Саудия давоми...

3021 13:30 / 21.01.2019
2023 йил 48 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида .Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳат, номли кўргазма бўлиб ўтади. Атоқли олим, давоми...

1118 15:53 / 05.09.2023
Жорий йилнинг 18июнидан бошлаб бутун Андижон вилоятининг мўъминмусулмонлари учун катта совға қилинган Андижон шаҳрининг марказида жойлашган quotБошquot жоме давоми...

2153 15:13 / 18.06.2021
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021