1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оиланинг барбод бўлишига олиб борувчи аёлнинг тўрт хатоси

16:00 / 29.07.2019 25056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилаларнинг бузилишига сабаб бўладиган, аёллар томонидан содир этиладиган биринчи хато номаҳрам эркак билан холи қолиб гаплашишдир. 

Хоҳ телефон, хоҳ ижтимоий тармоқлар орқали бўлсин, бундай ҳолат аёл томонидан қилинган энг катта хато ҳисобланади. Кузатишларда, айнан шу хато туфайли кўп ҳолларда оиланинг бузилиши билан тугаган. Унутманг, эркак киши аёлнинг ҳар қандай камчиликларига сабр қилиши мумкин, аммо бу хатосига сабр қила олмайди. Аёли номаҳрам эркак билан телефон ёки интернет орқали ёлғиз гаплашаётганини кўрган эр мислсиз даражада ғазабга тўлади. Аёл киши бундай хато қилмасликка аҳамият бериши шарт. Агар эрнинг қалбида «Менинг аёлим бегона эркаклар билан гаплашмайди, уларга ёмон назар билан қарамайди», деган тушунча бўлса ва бу борада бутунлай хотиржам бўлса, аёлининг қолган барча камчиликларини кечириб юбораверади. Эътибор берганмисиз, аёли ҳар қанча гўзал бўлса ҳам, эри талоқ қилиб юборган ҳолатлар кўп учрайди. Одатда бунга, юқорида айтилганидек, арзимасдек кўринган – бегона эркаклар билан телефонда гаплашиб қўйгани сабаб бўлади, холос. Эр аёлини ана шундай ҳолатда кўрдими, у қанчалик гўзал бўлмасин, шу заҳоти талоғини бериб юборади.

Оиланинг барбод бўлишига олиб келадиган иккинчи хато эрининг рухсатисиз уйидан чиқишдир. 

Бу масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмундаги ҳадислари кифоя қилади:

«Қайси бир аёл эрининг ижозатисиз уйидан чиқса, қайтиб кирмагунича Аллоҳнинг фаришталари унга лаънат айтиб туради».

Яна бир ҳадисда: «Қайси бир аёл жоиз бўлган ишда эрини норози қилса, уни рози қилмагунича Аллоҳ таоло бу аёлнинг намозини қабул қилмайди».

Худди шундай мазмунда қул ҳақидаги ҳадис ҳам келган:

«Қул хожасининг ижозатисиз қочиб кетса, қайтиб келмагунича Аллоҳ таоло унинг ўқиган намозларини қабул қилмайди».

Буни аёл киши ҳам яхши тушуниб ета олса, эрининг рухсатисиз бирор ортиқча ҳаракат қилмайди.

Аёллар йўл қўядиган учинчи хато – «ё мени, ё уни денг» деб, эрининг яқинларидан биронтасини танлашни шарт қилиб қўйишидир. 

Кўпинча бу эрнинг онаси, синглиси ёки укаси бўлади. Аёл бундай қилмаслиги керак. Чунки эрнинг зиммасида аёлнинг ҳаққи бўлганидек, бундан олдин ота-онанинг ўғлидаги, опа-сингилларнинг акаси ёки укасидаги ҳақлари ҳам бўлади. Аёл эрини улардан ажратиш ўрнига ўзи улар билан аҳил бўлишга қаттиқ ҳаракат қилиши керак.

Аёллар томонидан оиланинг бузилишига олиб борувчи тўртинчи хато – уйга кеч келган эрни сўроқ қилишдир. 

Эрталабдан кечгача оиласини ҳалол ризқ билан боқаман деб юрган эр гоҳида иши туфайли, гоҳида дўст-оғайнилари сабаб кечроқ келиши мумкин. Аёлнинг «Эрим кимгадир илакишиб қолган», деган шубҳага бориши оилани барбод қиладиган омиллардан бири ҳисобланади. Чунки эрни у қилмаган бир гуноҳ билан, асоссиз равишда айблаш эрнинг қалбида нафрат уйғонишига сабаб бўлади. Агар эр аёли ҳақида худди шундай фикрга борса, аёл сабр қила олармиди? Демак, эри ҳақида ҳам бундай гумонга бормаслиги керак. Аёл эридан шундай гапни эшитганида қалби оғригани каби, эрнинг ҳам бундай гумондан қалби оғрийди, албатта. Бу бадгумонлик эр-хотин ўртасида ўзаро нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Аёллар шуни билиб олишлари керакки, эрига итоаткор аёл бир кун келиб, эрини ҳам ўзига итоаткор қилиб олади. Яъни аёлнинг доимий равишда эрини розилигини топишга ҳаракат қилиши натижасида эрнинг қалбига аёлига нисбатан муҳаббат кучаяди. Ўзининг розилигини топишга қаттиқ уринаётган аёлини кўрган эрнинг қалбида энди аёли рози бўладиган ишларни қилишга иштиёқ пайдо бўлади.

Эрнинг аёлидан нафратланишига сабаб бўладиган ишлардан қаторида аёлнинг худбинлиги, қайсарлиги каби хунук одатлар ҳам бор. Аёлнинг бутун инсониятга қайсарлик қилиши ўз эрига қайсарлик қилишичалик зиён келтирмайди. Ваҳоланки, аксар аёллар бутун инсоният билан муроса қилишга ҳаракат қилган ҳолда, ўз эрига нисбатан қайсарлик ва итоатсизлик қилади. Бунинг оқибати ҳамиша хунук бўлади.

Буларнинг ечими – ҳар қандай ҳолатда аёл эрининг олдида ўзини ожиз тутишидир. Чунки ожизлик Аллоҳ таолонинг наздида энг маҳбуб сифатлардандир. Аллоҳ таоло қайси бир бандасида Ўзи яхши кўрган сифатни кўрса, уни бошқа бандаларига маҳбуб қилиб қўяди. Аёл бирон ишни ўз вақтида қила олмаса, кечикиб қолса ёки тоқати етмаган бўлса, бунинг учун эридан узр сўрашнинг нимаси қийин? Ўзининг хатосини тан олишнинг нимаси қийин? Бундай ҳолатда ўзини баланд тутиб, ўзини ҳақ деб билиб, эрига қаршилик қилиш, қайсарлик қилиш фақат аёлнинг ўзига зарар келтиради, холос.


Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 

Таржимон Абдуманнон Абдуллоҳ

Муаллиф
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
Мавзуга оид мақолалар
VI боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Одамлар ҳадиснинг маъносини ривоят қилиш давоми...

1694 15:00 / 08.04.2019
Муҳаммад ибн Фазола айтади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У зот .Ибн Авнни зиёрат қилинглар, чунки Аллоҳ ndash ёки .Аллоҳ ва Унинг Расули, ndash уни яхши кўради,, дедилар,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1304 07:10 / 02.10.2019
Ўтган асрнинг ўрталари. .Бахтиёр оила,да .Соғлом бола, дунёга келди. Бу оила .Иймон,ли, .Мукаммал саодат йўли,ни танлаган, .Яхшилик ва силаи раҳм,ни маҳкам тутган, давоми...

3697 19:40 / 10.03.2023
Ҳар куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига миллиардлаб дуолар кўтарилади.Кўпчилигимиз .Нега дуоларим қабул бўлмаяпти, дея куюниши бор гап.Аввало, дуо қилиш одоблари ва давоми...

21049 11:02 / 31.05.2020