1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг йиғиси

07:40 / 01.04.2019 4431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафотидан олдин кўп йиғлади. «Нима учун йиғлаяпсиз?» деб сўрашган эди, «Дунёдан кетаётганимга ачинганимдан йиғламаяпман. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга дунёдаги маблағимиз йўловчининг озуқаси каби бўлиши кераклигини айтган эдилар-да», деди.

Салмон Форсий вафот этгач, ундан қолган мол-мулкни қараб кўришса, йигирма дирҳамдан бир оз ортиқ пул экан, холос.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Террор милодий йигирманчи асрнинг охирига ва XXI асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди давоми...

3342 08:08 / 06.11.2018
Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади.Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб давоми...

5601 21:36 / 08.01.2019
Али ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Яҳё ибн Саиднинг ҳузурида эдик. У бир кишига .Қуръондан ўқи,, деди. У Духон сурасини ўқиди. У қироатни бошлаганда Яҳё ибн Саидга давоми...

2709 08:00 / 01.08.2020
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади .Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг давоми...

2217 08:00 / 21.11.2019