1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръондан таъсирланган қария

21:36 / 08.01.2019 5513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қатода ибн Диъома  исмли олим ҳикоя қилади:

«Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб ўтган бўлиб, унинг Мисвар исмли кекса бир қўшниси бор эди. Қўрқуви қаттиқлигидан Қуръонни тинглашга бардоши етмасди. Агар унинг олдида Қуръондан бир-икки ҳарф ёки оят ўқилса, қаттиқ қичқириб, бир неча кун ақлини йўқотгандек юрарди. Бир куни унинг ёнига Хасъам қабиласидан бир киши келди. Келиб, ёнига ўтиргач, Қуръони каримдаги:

 يَوْمَ نَحْشُرُ الْمُتَّقِينَ إِلَى الرَّحْمَنِ وَفْداً 

«Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда»

 

وَنَسُوقُ الْمُجْرِمِينَ إِلَى جَهَنَّمَ وِرْداً

«Жиноятчиларни жаҳаннамга чанқоқ ҳолларида ҳайдаймиз» (Марям сураси, 85–86-оятлар) оятларини ўқиди.

Буни эшитган қария: «Мен жиноятчиман. Тақводорлардан эмасман. Эй қори, ҳозир ўқиган оятларни яна ўқи!» деди. Бояги киши оятларни яна ўқиди. Қария баланд овозда бақириб, «Оҳ!» деди-ю, омонатни топширди».

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, сийратлари ва ҳадисларида ҳам ҳаё ҳақида маълумотлар кўп.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3068 09:02 / 09.11.2018
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга .Сени мағфират қилдим,, деб нидо қилди. У .Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун давоми...

2063 07:10 / 05.09.2019
АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган тадқиқотдан шу нарса маълум бўлдики, 95 фоиз одам қўлларини жуда кам ҳоллардагина ювар, ўшанда ҳам нотўғри кўринишда ювар давоми...

4557 18:10 / 22.02.2019
Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва давоми...

5173 15:00 / 30.03.2019
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021