1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари

09:40 / 28.03.2019 16727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(давоми)

«Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик» (Нисо сураси,163-оят).

Қуръоннинг тўрт сурасида номлари тилган олинган Айюб алайҳиссаломнинг сабри барчага ибрат қилиб кўрсатилган. Аллоҳнинг танланган бандаси сифатида ваҳий юборилган Айюб алайҳиссалом оғир синовга учрайдилар. Лекин Аллоҳга бўлган мустаҳкам эътиқод, ибодатларда собитлик ва энг муҳими гўзал сабр билан бу синовдан жуда гўзал ўтганлар. Айюб алайҳиссаломнинг дуоси, У зотнинг гўзал сабри одамларга эслатма сифатида Қуръонда мақтаб васф этилган.

«Ва Айюбнинг Ўз Роббисига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик» (Анбиё сураси, 83–84-оятлар).

«Сод» сурасида Айюб алайҳиссалом қиссаси шундай баён қилинган:

«Бизнинг бандамиз Айюбни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», деди. «Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув). Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма» (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир» (Сод сураси, 41–44-оятлар).

Албатта, оламларнинг Роббиси Аллоҳ бандаларини турли йўллар билан имтиҳон қилади. Айюб алайҳиссаломни ҳам Ўзига маълум синов билан имтиҳон қилган. Шунга ўхшаш синовлар ҳамманинг бошидан ўтиши мумкин. Шундай ҳолатда қолган мўмин Айюб алайҳиссаломдан ибрат олиб, бошига тушган машаққатлар бир синов эканлиги ва Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан ортиқ нарсани юкламаслигини эслаб сабр қилиши лозим.

(давоми бор)

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Бугунги кунда ўзларини турли хил жозибадор номлар билан атаб, одамларни тўғри йўлдан оғдириш билан шуғулланаётганлар ҳамда уларнинг найрангига давоми...

7234 11:35 / 05.07.2019
Ҳаж намоз, рўза, закот каби Исломнинг асосий ибодатларидандир. Аллоҳ таоло Қодир мусулмонларгагина фарз қилган. Аллоҳга шукр, ҳар йили дунёдаги миллионлаб давоми...

1981 18:08 / 27.07.2020
Эрхотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки давоми...

3986 19:00 / 22.05.2021
Абу Саъиддан ривоят қилинади Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкинсочинликда эди. Бир куни ўйинкулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. давоми...

3956 07:00 / 15.12.2018
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021