1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг барча масжидларида​ Янги Зеландияда ҳалок бўлган мусулмонлар ҳаққига Қуръон карим тиловати ва дуолар қилинади

09:38 / 17.03.2019 2419 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларда пешин намоз ибодатидан сўнг, Куръон карим тиловати дуолари қилиш тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг идоранинг вилоятлардаги вакилларига йўллаган мурожаатидан билдирилган.

15 март куни бир гуруҳ террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган терактда 4 нафар қуролланган шахс масжид ичига кириб, у ердаги одамларга қарата ўқ узган. Оқибатда 50 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, «Ан-Нур» ва «Линвуд» масжидларида жума намозидан сўнг, намозхонларнинг ўққа тутилиши оқибатида 49 киши яраланган.

«Бутун дунё мўмин-мусулмонлари, уламолари, дин ва давлат арбоблари ушбу уюштирилган террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда», – дейилади мурожаатда.

Маълум қилинишича, «Ан-Нур» ва «Линвуд» масжидларида террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаққига 17 март куни Ўзбекистондаги барча жоме масжидларида пешин намозидан сўнг Қуръони карим тиловати ва дуолар қилиш, шунингдек, диний таълим муассасаларида хатми Қуръонлар қилиш ва савобини ҳалок бўлганлар руҳига бахшида этиш тавсия этилди. 

«Ўз навбатида республикамиздаги масжидларда намозхонларимизнинг тинч-осуда ибодат қилишига хизмат қилаётган нозирлар ҳаққига ҳам дуолар қилиш мақсадга мувофиқдир», – дея қўшимча қилинади муфтий мурожаатида.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

2193 21:00 / 18.11.2021
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия давоми...

2074 09:00 / 03.08.2019
Мақола мавжув эмас

5939 05:00 / 11.03.2017
Президент Шавкат Мирзиёев ЎзбекистонҚатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди. Қатар Давлати Амири шайх давоми...

1268 17:13 / 05.06.2023