1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қўшни давлат уламолари Тошкентда

21:00 / 18.11.2021 2119 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий З.Ракиев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий кутиб олдилар ва ҳамроҳлик қилдилар.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий З.Ракиев: «Бундай алоқаларнинг йўлга қўйилиши икки мамлакат учун ҳам албатта манфаатлидир. Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк муҳаддислар, Имом Мотуридий ва Имом Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби улкан алломаларнинг киндик қони тўкилган ўлкага ташриф буюриш кишида фахр-ифтихор уйғотади, албатта. Ўзбекистон ва Қирғизистон тили, дини, урф-одатлари бир бўлган икки мамлакатдир. Давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ҳар бир соҳанинг ривожида муҳим ўринга эга. Бизни ўзбекистонлик маслакдошларимиз ажойиб кутиб олишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буйруқлари билан чегарадаги кўпгина ноқулайликларнинг бартараф этилгани эса алоҳида таҳсинга сазовор. Биз делегация аъзолари Шавкат Мирзиёев жанобларини яна Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига сайланганликлари билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домлани янги лавозимларга сайланганликлари билан қутлаймиз. Уларнинг хайрли ишлари баракали бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Юртингизда дин пешволарига яратилган имкониятлар учун мутасаддиларга раҳмат айтамиз. Ўзбекистонга келиб, аҳли илмлар, устозлар билан кўришиш, улар билан фикр алмашиш жуда катта бахтдир. Илиқ ва самимий муносабат учун бутун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирамиз», – деди.

 Делегация аъзолари аср намозини Устоз, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳамда Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги кўркам масжидлардан «Минор» жомесида адо қилишди. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бундан-да ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилинди. Меҳмонлар ва мезбонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини улашишди.

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давоми...

2321 14:06 / 12.06.2023
Доғистон раҳбари Владимир Васильев Республика миллий парламентидаги нутқида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан келтириб, давоми...

2828 11:49 / 06.10.2018
Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср давоми...

1640 12:04 / 20.10.2023
АҚШда .Муҳаммад, исми ўғил болалар учун биринчи маротаба энг машҳур ўнталикка кирди. Бу ҳақда CNNга таяниб, yenicag.ru сайти хабар беради.Таъкидланишича, ушбу исм илк бор давоми...

3090 15:05 / 09.12.2019
Аудиолар

211023 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021