1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Расулуллоҳнинг либосида кафанланган саҳобия

14:00 / 13.03.2019 5972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобия аёллардан Фотима хонимнинг насаблари: бинти Асад ибн Ҳошим ибн Абду Маноф ибн Қусой. Яъни, отасининг исми Асад, унинг отаси эса Ҳошим, унинг Отаси Абдуманоф, у Қусайнинг ўғли.

Фотима бинти Асад ҳошимийлар уруғи ичида биринчи дунёга келган ҳошимийя бўлган. У киши Али ибн Абу Толиб розиялоҳу анҳунинг оналари бўлади. Биринчилардан бўлиб ҳижратга чиққан муҳожирлардан.

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик чоғида етим қолганлар. Оталари Абдуллоҳ ҳали Расулуллоҳ дунёга келмасларидан аввал вафот этганлар. Онасиларидан ҳам жуда эрта ажралганлар. Боболари Абдулмуттолибдан кейин Расулимиз алайҳиссаломни амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олган. Ўшанда Абу Толибнинг завжаси Фотима хоним Расулуллоҳга жуда кўп ғамхўрлик қилган. Шу туфайли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу аёлга ўзгача эҳтиром кўрсатар эдилар. Ҳатто у аёл қазо қилганда ўз либосини унга кафан қилдирган ва қабрида ҳам бирга бир оз ётиб, кейин дафн эттирган эканлар.

Ибн Абдулбар раҳматуллоҳи алайҳ Саъдон ибн Валид ас-Сабирийдан, у Ато ибн Абу Рабоҳдан у Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Али ибн Абу Толибнинг онаси Фотима қазо қилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўз кўйлакларини кафан сифатида кийдирдилар ва қабрга дафн этиш чоғида ҳам уни ёнида андак ётдилар. Бу ишдан ҳайрон бўлган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, олдин бундай қилганингизни ҳеч кўрмаган эдик, нега бундай қилдингиз?» деб сўрашди? Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга Абу Толибдан кейин бу аёлчалик яхшилик қилган одам бўлмаган. Кўйлагимни токи жаннатда бу аёлга жаннат либослари кийдирилсин, деб кийдирдим. Ёнида бир оз ётишимнинг сабаби эса, унинг ҳисоб-китоби енгил бўлсин, дедим» – деб жавоб бердилар». (Сияру Аълом ан-Нубало. 2-Ж. 118-б).

Сохта салафийларнинг бузуқ ақидаларидан бири, табаррук нарсаларнинг баракасини инкор этишади. Ҳатто уни ширк дейишгача боришади. Ваҳоланки, юқоридаги ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари табаррукан ўз кўйлакларини Фотима бинти Асадга кафан қилган эканлар!

Демак, Аллоҳга яқин улуғ зотларнинг табаррукотларида,албатта барака бор экан.

Cирожиддин Муҳиддинов,

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани 

 «Саййид Муҳиддинхон» жоме масжид имоми

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Қиёмат куни ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир .Эй аҳли жаннатлар, деб нидо қилади. давоми...

1808 08:14 / 01.09.2020
Исломнинг иккинчи мўътабар масжиди .МасжидунНабий, Пайғамбар масжиди Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган. Масжид ўрнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2523 11:30 / 23.09.2019
.Ислом маданияти ўрнатган тартибгина террор ва ҳокимиятсизликка барҳам бериши мумкин,.Ражу ГародиРоже Гароди ndash 1913 йил 17 июлда Франциянинг Марсель шаҳарчасида давоми...

2048 14:05 / 14.04.2021
Худди тўхтовсиз нафас олганингиздек, яхшиликларни ҳам тўхтовсиз амалга ошириб туриш керак. Шуни билингки, яхшилик улашишга бўлган эҳтиёжингиз сизни нафас олиб давоми...

1574 15:00 / 15.05.2021