1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу ҳам яхшиликкадир

07:45 / 11.03.2019 2367 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир солиҳ киши бор эди. У бирор мусибат ёки балога йўлиқиб қолса, «Бу ҳам яхшиликкадир», деб қўяр эди. Бир куни бўри келиб, унинг хўрозини еб қўйди. Унга бу ҳақда хабар беришган эди, одатдагидек, «Бу ҳам яхшиликкадир», деб қўйди. Ўша кечаси унинг қўриқчи ити ҳам ўлиб қолди. Буни эшитгач, яна «Бу ҳам яхшиликкадир», деди. Кейин эшаги ҳам ўлиб қолди. У яна: «Бу ҳам яхшиликкадир, иншааллоҳ», деди. Унинг ҳадеб шундай деявериши оила аъзоларига ёқмас эди. Ўша куни тунда улар яшаб турган жойга душман бостириб келиб, бутун аҳолини қириб ташлади. Ўша киши ва унинг оиласигина тирик қолди. Кейин билишса, душманлар хўрози қичқирган, ити ҳурган ёки эшаги ҳанграган хонадон соҳибларини ўлдиришган бўлиб, жониворларнинг ҳалок бўлгани бутун оиланинг тирик қолишига сабаб бўлган экан. Оила аъзолари «Бу ҳам яхшиликкадир», деган гапнинг ҳикматини энди тушунишган эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон учун бахтли ҳаёт манбаини излашдан олдин ўша инсон деган зотнинг асли, ҳақиқати, мақоми, масъулияти ва бошқа унга оид тушунчалар ҳақида бир тўхтамга келиб давоми...

3911 19:50 / 02.09.2019
Ҳасад динимизда қаттиқ қораланган иллатлардан биридир. Ҳасад ndash бировдаги неъматнинг ундан кетиб, ўзига келишини хоҳлашдир. Бу неъмат хоҳ дунёвий бўлсин, хоҳ давоми...

3583 13:30 / 02.05.2019
Агар ҳаётингда олий орзуинг нимадир, деб сўрашса, Роббимнинг муҳаббатига эришиш, деб айтар эдим.Агар ҳаётингда энг катта мусибат нимадир, деб сўрашса, Роббимнинг давоми...

3246 11:02 / 03.07.2019
Ҳар бир мўмин банда ҳаётгузаронлик қилиши учун Аллоҳ таоло яратган ҳалол нарсаларни яхшилаб ўрганиши, касбидаги, ишидаги муомалаларда, олдибердиларда, қайси давоми...

2690 21:30 / 03.08.2019