1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг макони ва замони

11:20 / 21.02.2019 3303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръон каримда дуо қилиш одобидан таълим берган оятларга кўра мўмин Аллоҳ уни кўриб, эшитиб турганини ҳис қилиб Унга умид ва қўрқув билан дуо қилади. Қуръон каримда дуо қилиш учун маълум вақт белгиланмаган. Кишининг Аллоҳга юзланиб илтижо қилиши бу ибодат вақти-соати келганини кўрсатади. Одам боласининг истак ва эҳтиёжлари кўплиги боис дуоси ҳам кўп бўлади. Шу сабабли дуонинг маълум вақти тайин қилинмаган. Одам қачон дуога эҳтиёж сезса ўша вақтдаёқ дуо қилиши мумкин. Фақат Қуръон каримда фазилатли вақтлар баъзи оятларда қисқача айтиб ўтилган:

«(Тақводорлар) сабр қилувчилар, содиқлар, доимий тоат қилувчилар, нафақа қилувчилар ва саҳарларда истиғфор айтувчилардир» (Оли Имрон, 17-оят).

«Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (Заарият,18-оят).

Бошқа оятларда эса тунги вақтни бошқа вақтларга нисбатан ибодат учун маъқул вақтлиги айтилган:

«Албатта, кечки ибодат кўпроқ мувофиқ келур ва қироати тўғрироқ бўлур. Албатта, кундузи сенинг узоқ ишлашинг бор. Ва Роббингнинг исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ» (Муззаммил, 6–8-оятлар).

Дуо учун маълум вақт тайин қилинмаган бўлса-да, юқоридаги оятларда саҳар ва тунги вақтга алоҳида эътибор қаратилган. Албатта, бунинг ўзига яраша ҳикматлари бор. Янги кунни Аллоҳ билан самимий алоқа боғлаб, дуо билан кутиб олган мўминнинг кун давомида Уни норози қиладиган амалларга яқинлашиш эҳтимоли камаяди. Кунни дуо, ибодат, истиғфор билан қаршилаган одам кун давомида Аллоҳ уни кузатиб турганини ҳис қилиб шунга яраша ҳаракат қилади.

Қуръонда мақталган тунги вақт эса дунёвий ишлар орқасидан елиб кунини ўтказган кимсаларнинг ўз виждонини ҳисобга тортиш учун жуда қулай фурсатдир. Тунги вақт кун давомида бўлиб ўтган воқеалардан ўзига яраша ҳикмат излаш, тафаккур этиш, Аллоҳга шукр қилиш учун қулай имконият яратади. Тунда ибодат учун вақт ажратган одам кун давомида қилган хатою гуноҳлари учун тавба қилиб, мағфират сўраши билан бирга навбатдаги кунда хато ва гуноҳларни нисбатан камроқ содир қилиши учун ажойиб имкон ҳозирлаган бўлади.

Дуо қилиш учун Қуръон каримда баён қилинган маълум макон ҳам йўқ. Одам бозорда, мактабда, иш жойида қисқаси ҳамма ерда дуо қилиши мумкин. Дуо вақтида энг муҳими Аллоҳ унга жон томирларидан ҳам яқин эканлигини унутмасликдир. Қуръон каримда Пайғамбарлар ҳар ерда ҳар он дуо қилганлиги шундай баён қилинган:

«(Мусо) бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва:

«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», деди» (Қосос, 24-оят).

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шогирдларига илм ўргатган устознинг мақом ва мартабаси шунчалар улуғ бўлганки, уларни дунёни титратган ҳукмдорлардан тортиб улуғ саркардаларгача, оддий давоми...

2838 18:05 / 24.09.2019
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илмфан ҳам хурмонинг фойдали мева давоми...

5427 10:30 / 24.06.2019
Атаба ибн Абу Суфён ўлими олдидан шундай деган эди .Эй Миср аҳли, қиёматда уқубат бўладиган ишларни қилган эканман. Ўша пайтда бу ишларимга ажрмукофот умид қилар давоми...

1052 08:00 / 14.07.2020
Имом Ибн Жавзий ўзининг .Сойдул хотир, китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай давоми...

2049 16:00 / 05.09.2021