1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фарғонийнинг 500 йил аввал кўчирилган китоби нусхаси Фарғонага қайтарилади

09:33 / 15.02.2019 2960 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ҳамда Америка Қўшма Штатлари ўртасида маданий-гуманитар соҳасидаги алоқалар ҳам янги босқичга чиқмоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида имзоланган меморандум асосида мамлакатимиз кутубхоначилари шу кунларда АҚШда ахборот-кутубхона фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганмоқда.

АҚШ Давлат департаменти ҳар йили дунё бўйлаб 5 мингга яқин мутахассисларни “Етакчилар учун халқаро меҳмонлар дастури” асосида тажриба алмашиш ва малака оширишга таклиф этади. Кутубхоначиларимиз Вашингтон, Портленд, Айова, Буффало шаҳарларидаги давлат ва жамоатчилик кутубхоналари, олий таълим муассасаларида кутубхоначилар тайёрлайдиган факультетлар, архив, музей каби муассасалар иш фаолияти билан танишмоқда.

АҚШ Миллий кутубхонаси, яъни, Конгресс кутубхонасининг Африка ва Яқин Шарқ бўлимида мамлакатимизга оид кўплаб нодир манбалар сақланади. Буюк аждодларимизнинг дурдона асарлари Конгресс кутубхонасининг бойлиги ҳисобланади. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Ибн Сино каби боболаримизнинг ғарб тамаддунида ўзига хос ўрин тутган асарлари мавжуд.

– Жорий йилда Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ташкил этилганига 120 йил тўлади, – дейди мазкур ахборот-кутубхона директори Шоҳидбек Аслонов. – Бугунги кунда ушбу санага жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Шу боис Аҳмад Фарғонийнинг турли мамлакатлардаги асарларини жамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. XIX асргача астрономия илмида асосий дарслик сифатида ўтилган “Самовий жисмлар ҳаракати ва умумий илми нужум” китобининг 1493 йилда лотин тилида чоп этилган нусхасининг электрон кўриниши Фарғона вилоят ахборот кутубхона марказига тақдим этилди.

Шунингдек, худди шу китобнинг 1669 йилда араб ва лотин тилида чоп этилган ва бугунги кунда китобнинг асл нусхаси Айова штати университетининг кутубхоначилик ишлари ва ахборот технологиялари факультетида сақланиб келинаётир. Мазкур китобни ҳам электрон кўринишга ўтказиб, Фарғона кутубхонасига тақдим қилиш бўйича келишувга эришилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Словения пойтахтидаги ягона масжид Европанинг энг гўзалларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда қуриб битказилган Любляна мусулмон маданият маркази замонавий давоми...

2568 19:33 / 09.06.2021
National Geographic журнали Дубайда жойлашган .Келажак музейи, ни дунёнинг энг гўзал 14 музейидан бири ва уни архитектура мўъжизаси деб атади. Ҳозирда музей очилишга давоми...

2228 15:00 / 04.08.2021
Туркий давлатлар дин пешволари иштирокида бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Туркий халқларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган давоми...

2183 14:30 / 09.05.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган имомхатиблар ва имом ноибларининг вазифа алмашинуви ротацияси ўтказилди, дея хабар давоми...

8533 10:15 / 31.08.2018