1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Islom.uz – 1441» танлови эълон қилинади

13:46 / 15.02.2019 4288 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллааҳир роҳманир роҳийм!

«…Яхшиликларга шошилинг» (Моида сураси, 48-оят)

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Барча яхшиликларда умматларига гўзал ўрнак, чинакам ибрат ва бетимсол намуна бўлган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Порталимизнинг азиз мухлислари!

«Islom.uz» портали анъанавий «Islom.uz – 1441» танлови бошланганини мамнуният билан маълум қилади.

Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳларимизга, улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» шиорлари остида бир неча йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган, хайрли анъанага айланган «Islom.uz – 1441» танлови очиқ деб эълон қилинади.

Танловнинг мақсади:

· буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш;

· динимизнинг таълимотларини, халқимизнинг бой маънавий-маърифий ва адабий-бадиий меросини, иймон нурига йўғрилган фазилатларини халқаро ахборот тармоқларида, ўзбекзабон интернет сарҳадларида тарғиб қилиш;

· ёшларнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги масъулиятини ошириш;

· ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш ва зарарли таъсирлардан ҳимоялашга, уларни илм-маърифатга, янгиликка, замонавий илғор технологиялар билан танишишга тарғиб қилиш, келажак авлодни муносиб тарбиялаш.

Танловга тақдим қилинадиган асарларнинг йўналишлари: 

«Энг яхши мақола» (публицистик мақола, репортаж, очерк, устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларидаги хотиралар)

«Энг яхши тасвирий асар» (фото, графика, хаттотлик, тасвирий санъат)

«Энг яхши мультимедиа маҳсулоти» (интерактив мультимедиа дастурлар, аудио, видео, 2D ва 3D анимация, интернет сайтлар)

«Энг яхши таржима» (хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар. Шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг китобларини бошқа тилларга таржима қилиш: таржима қилинмоқчи бўлган китобни портал мутасаддилари билан маслаҳатлашиб олиш шарт);

«Тест мусобақаси» (islom.uz порталида бериб борилаётган дарслар асосида тест топшириқларини бажариш. Тест мусобақасида иштирок этиш учун сайтдан рўйхатдан ўтиш керак. Рўйхатдан Telegram, Facebook, Google орқали ҳам ўтишингиз мумкин).

Тестда мусобақасида иштирок этиш учун манба: https://islom.uz/test

Танловга тақдим этиладиган асарларда Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган ва қўшаётган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, Ўзбекистоннинг инсоният тарихида ва бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши, халқимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши мақсадга мувофиқдир.

Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди

Асарлар анъанавий ва электрон форматларда қабул қилинади.

Юборилган асарлар ва электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтининг махсус бўлимида маълум қилиб борилади.

Электрон репродукциялар юбориш учун манзиллар:

maqola@islom.uz (Э.почта манзили)

@islomuztanlov_bot (Telegram бот манзили)

islom.uz/tanlovga (сайтдаги манзил)

Танлов 2019 йил 25 ноябрга қадар давом этади.

Тақдим этилган асарлар порталга ташриф буюрадиган барча мухлислар эътиборига ҳавола этилиб, ҳакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳоланади. Энг юқори баҳо олган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга совринлар топширилади. Якуний баҳолар ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилиб, танлов ғолиблари ҳижрий 1441 йилнинг Робиъул аввал ойида эълон қилинади, иншааллоҳ.

Марҳамат, танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

989 14:10 / 18.10.2024
Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек .Одам боласининг ҳар бир давоми...

2133 20:20 / 01.05.2021
Бугун, 5 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг 10 сонида Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу суҳбат асносида давоми...

1699 09:58 / 05.04.2022
Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваровнинг укалари Шораҳим ота Миноваровфоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда Шоазим давоми...

2132 22:56 / 17.01.2023