1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуо ибодатнинг миясидир

08:45 / 14.02.2019 3310 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо ибодатнинг миясидир», дедилар».

Шарҳ: Бундан «Дуосиз ибодат миясиз ибодат бўлади», деган маъно келиб чиқади.

Ибодатдан кўзланган асосий мақсад, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигини топиш, ғазабидан сақланиш билан бирга ризқ ва шифо сўраш каби дунёвий ғаразларга ҳам эришишдир. Ибодатнинг мана шу жиҳатларини дуо дейиш мумкин.

Зотан, ибодатларнинг энг асосийларидан бири бўлган намоз араб тилида «солат» дейилади, бу сўз эса дуо маъносини англатади. Бу маънодаги дуо қалбан бўлади. Яъни сўров тилга олинмаса ҳам қалбида туради.

Ҳадиси шарифнинг арабча матнида биз «илик» деб таржима қилган сўз «муххун» лафзи ила келган. Бу сўз суяк ичидаги илик, бош чаноғи ичидаги мия, кўзнинг нозик жойи каби ҳар бир нарсанинг мағизи, асоси бўлган нарсаларни ифодалайди.

Бундан дуо ибодатнинг мағизи ва хулосаси экани келиб чиқади. Чунки одатда одам боласи кўпроқ бошқа нарсалардан умиди қолмаганда ўзини дуога уради. Ана ўша тавҳиднинг ва ихлоснинг ҳақиқатидир. Ундан устун бўладиган ибодат йўқдир.

Ибн Арабий қуйидагиларни айтадилар:

«Илик аъзоларнинг қувватидир. Дуо ибодатнинг илигидир. У билан обидларнинг ибодати қувватланади. Чунки у ибодатнинг руҳидир».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . .Бир кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига давоми...

2768 12:00 / 08.07.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш давоми...

6398 17:00 / 25.03.2021
Намозда ундан аввал ёки асносида пайдо бўлган беморлик сабабли тик туриш узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди. Агар рукуъ ва сажда ҳамда давоми...

6267 05:00 / 31.12.2016
Али розияллоҳу анҳу айтадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Муайтнинг мавлоси, бири эса давоми...

3181 07:00 / 22.12.2018