1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминнинг баҳори

Зикр ҳалқалари

09:28 / 11.02.2019 5010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ مُعَاوِيَةُ عَلَى حَلْقَةٍ فِي الْمَسْجِدِ فَقَالَ: مَا أَجْلَسَكُمْ؟ قَالُوا: جَلَسْنَا نَذْكُرُ اللهَ، قَالَ: آللهِ مَا أَجْلَسَكُمْ إِلَّا ذَاكَ؟ قَالُوا: وَاللهِ مَا أَجْلَسَنَا إِلَّا ذَاكَ، قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أَسْتَحْلِفْكُمْ تُهْمَةً لَكُمْ، وَمَا كَانَ أَحَدٌ بِمَنْزِلَتِي مِنْ رَسُولِ اللهِ َلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَقَلَّ عَنْهُ حَدِيثًا مِنِّي، وَإِنَّ رَسُولَ اللهِ َلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ عَلَى حَلْقَةٍ مِنْ أَصْحَابِهِ فَقَالَ: مَا أَجْلَسَكُمْ؟ قَالُوا: جَلَسْنَا نَذْكُرُ اللهَ وَنَحْمَدُهُ عَلَى مَا هَدَانَا لِلْإِسْلَامِ وَمَنَّ بِهِ عَلَيْنَا، قَالَ: آللهِ مَا أَجْلَسَكُمْ إِلَّا ذَاكَ؟ قَالُوا: وَاللهِ مَا أَجْلَسَنَا إِلَّا ذَاكَ، قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أَسْتَحْلِفْكُمْ تُهْمَةً لَكُمْ، وَلَكِنَّهُ أَتَانِي جِبْرِيلُ فَأَخْبَرَنِي أَنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُبَاهِي بِكُمُ الْمَلَائِكَةَ. رَوَى الثَّلَاثَةَ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муовия масжиддаги ҳалқа олдига чиқди ва: 

«Сизларни нима (сабаб) ўтирғизди?» деди.

«Аллоҳнинг зикрини қилиб ўтирибмиз», дейишди.

«Аллоҳ ҳаққи, сизларни шундан бошқа нарса ўтирғизгани йўқми?» деди.

«Аллоҳга қасамки, бизларни бундан бошқа нарса ўтирғизгани йўқ», дейишди.

«Мен сизлардан туҳмат юзасидан қасам ичишни талаб қилганим йўқ. Ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менчалик яқин манзилада бўлиб туриб, менчалик оз ҳадис айтган бўлмаган. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан бўлган бир ҳалқа олдига бордилар ва:

«Сизларни нима (сабаб) ўтирғизди?» дедилар.

«Аллоҳнинг зикрини қилиб, бизни Исломга ҳидоятга бошлагани ва берган неъматлари учун ҳамд айтиш учун ўтирибмиз», дейишди.

«Аллоҳ ҳаққи, сизларни шундан бошқа нарса ўтирғизгани йўқми?» дедилар.

«Аллоҳга қасамки, бизларни ундан бошқа нарса ўтирғизгани йўқ», дейишди.

«Мен сизлардан туҳмат юзасидан қасам ичишни талаб қилганим йўқ. Лекин ҳузуримга Жаброил келиб, Аллоҳ азза ва жалла фаришталарга сизлар билан фахрланаётганининг хабарини берди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Муовия розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноғалари ҳамда ваҳий котибларидан бири бўлишларига қарамай, ҳадиси шарифларни оз ривоят қилганлар. Ушбу ҳадиси шариф ана шу оз сонли ривоятлардан биридир. Бу омил ривоятнинг ўта аниқлигини билдиради.

Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Зикр ҳалқалари қуриш катта фазилат экани.

2. Зикр ҳалқаларини масжидларда қуриш яхши иш экани.

3. Зикр ҳалқаларини қуришдан мақсад холис бўлиши кераклиги.

4. Бир маънони таъкидлаш учун иккинчи томондан қасам ичишни сўраш мумкинлиги.

5. Аллоҳ азза ва жалла мухлис зокирлар билан фаришталар олдида фахрланиши.

6. Жамоат бўлиб зикр қилиш жоизлиги.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Нафл намозларнинг тури кўп. Аммо кўнгил тусаганда икки ракат намоз ўқиб, ҳузурланишдек роҳат борми бу дунёда Тунда ширин уйқудан уйғониб, таҳажжуд намози ўқишнинг давоми...

66130 17:17 / 18.12.2020
Ойнадан қор парчаларининг ўйноқлаб тушишини, шиддат билан ёғаётган ёмғирни кузатиб ўтирираркансиз, беихтиёр Роббим, қудратинг олийrdquo дейсиз. Аллоҳнинг кўзимиз давоми...

5460 15:00 / 31.12.2020
Қаршимизда баҳор таровати ўзини намойиш қилгани шай турибди. Қишнинг совуқ кунлари, узун тунлари ортимиздадир энди. Қиш ndash мўминнинг баҳориrdquo рукнида бериб давоми...

7137 11:30 / 23.02.2019
Нуриддин Маҳмуд Занги фақирлар ва мискинларга, хоссатан, илм толибларига кўп инфоқ қилаётгани, уларни кўпроқ дуосини олишга интилаётганини кўрган яқинлари уни бу давоми...

2703 10:19 / 19.01.2022
Аудиолар

213494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132707 14:35 / 11.08.2021