1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсонга бойлик нима учун берилади?

16:05 / 27.08.2019 4922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ мол-дунё (бойлик)ни ибодатларни вақтида адо қилиш ва закот бериш учун туширган. Аллоҳнинг мол-давлати ҳайвоний нафс – фақат еб-ичиш ва лаззатланиш учун берилмаган. Бойлик, мол-дунё, ризқ-насиба Аллоҳники ҳисобланади. Шунга ишонган инсонгина ҳақиқий мўмин ва шокир банда даражасига эришади.

Агар инсон “Мол-дунё, неъматни ўзим қўлга киритдим, неъмат менга ўз кучим соясида берилди”, “Бойликка ўз илмим билан эришдим” (Қосос, 78) дея худбинларча ўйласа ва ўзига бино қўйса, ҳақиқий Ғаний Зотни инкор этишга уринса, Қуръони каримда келтирилган ношукрлар, нонкўр ва андишасизлар  тоифасига киради.  Агар бойлик, мол-давлат, тўкин ҳаёт ишқибозлиги кишини Аллоҳга бандалик қилиш ва инсоний фазилатлардан узоқлаштирса у дунёдаги энг разил кимсага айланади.

Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Бойликни намоз ўқиш ва закот бериш учун туширдим. Одам боласининг бир водий (тўла) бойлиги бўлса, иккинчисини ҳам истайди. Шояд икки водий (тўла моли) бўлса учинчисини ҳам истайди. Одам боласининг қорнини тупроқдан бошқа ҳеч нарса тўлдиролмайди. Аллоҳ тавба қилганни кечиради”.

Аллоҳ мол-давлат билан сийлаган кимса устидаги бандалик ҳақини адо этмаса, унинг учун  ернинг ости афзалроқ. Инсон Роббисини, Яратувчисини таниш, унга имон келтириш, Уни севиш, Уни зикр этиш учун яратилган. Инсоннинг ички дунёси (кўнгли) иймон, илм ва ҳикмат учун яратилган. Лекин баъзи нодонлар кўнгил дунёсини Аллоҳнинг Биру Борлиги, муборак исмлари, гўзал сифатлари, буйруқларидан маҳрум этиб, ўткинчи дунёнинг мол-дунёси муҳаббати билан тўлдирадилар. Шунга қарамай кўнгиллари тўлмайди. Ўзи ва мол-дунёсининг асл манбаси бўлган тупроққа қайтгунларича фақирлик, очкўзлик ва мол-дунёга ҳирсмандликдан фориғ бўлолмайдилар.


Таржимон
Умида Адизова
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Шуъайбдан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади.Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олдисотди ва жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб давоми...

3007 09:50 / 05.04.2019
Ёзувчи Аҳмад ибн Юсуф Котиб ўзининг .Мукофот ва гўзал оқибат, номли ажойиб китобида айтади .Абу Ҳабиб алМуқриънинг аҳволи танг бўлиб қолди. Унинг қўлида фақатгина давоми...

3590 17:00 / 24.06.2022
тўртинчи мақола14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатларини гапираётганларида .Токи илм қабз қилинмагунча, деган гапни ҳам айтганлар.Афсуски, давоми...

1780 15:00 / 22.10.2020
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эрининг оғир хасталиги туфайли бирор ишга ярамай, давоми...

4429 11:05 / 20.10.2019