1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаммод ибн Салама ё ҳадис айтарди, ё Қуръон ўқирди, ё тасбеҳ ёки салавот айтарди

14:10 / 03.02.2019 2857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Заҳабий «Тазкиратул Ҳуффоз»да муҳаддис имом Ҳаммод ибн Салама Басрий Баззоз Хироқийнинг таржимаи ҳолларини қуйидагича келтирган: «Муҳаддис имом, наҳв билимдони, ҳофиз, шайхул ислом бўлган бу зот 92-ҳижрий санада туғилиб, 167-санада вафот топган. Бу зот ибн Абу Аруба билан бирга энг аввал китоб тасниф қилган кишилардан ҳисобланади. Араб тилининг моҳир билимдони, фақиҳ, фасоҳат билан гўзал сўзлагувчи, суннат соҳиби бўлган бу зот кўп ибодат қилувчи обид ҳам эди».

Унинг шогирди Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Агар Ҳаммод ибн Саламага: «Сиз эртага вафот этасиз», дейилганида ҳам, қилаётган амалига бирор нарсани зиёда қила олмасди. (Чунки шу даражада кўп амал қилардики, буларга яна зиёда қилишнинг ҳеч имкони йўқ экан).

Мусо ибн исмоил Табувзакий айтади: «Агар мен сизларга Ҳаммод ибн Саламанинг кулганини кўрмаганман десам, албатта рост айтган бўламан. У ё ҳадис айтиш, ё Қуръон ўқиш, ёхуд тасбеҳ, ё салавот айтиш билан машғул бўларди. Кунни шу нарсаларга тақсим қилганди. Юнус ал-Муаддиб: «Ҳаммод ибн Салама намозда вафот этди, унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деган.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1916 14:58 / 27.01.2022
Робиъ ибн Сулаймон айтади .Муҳаммад ибн Идрис Сулаймон Шофиъий Рамазон ойида Қуръонни олтмиш марта хатм қилар эди. Барча хатмни намозда қилар эди,.Имом Шофеъий давоми...

1921 08:30 / 10.05.2020
Унга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак Бу ва бунга ўхшаш саволларга тўғри жавоб олиш ҳам тасаввуф оламида катта аҳамият касб этади. Аҳли тасаввуф давоми...

7642 11:00 / 08.08.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолодан Жуббул Ҳазандан сақлашини сўранглар,, дедилар. Одамлар .Эй давоми...

6770 09:10 / 04.03.2019