1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Зиёратнинг фазли ҳақида

14:00 / 15.05.2021 4793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У:

«Қаерга кетяпсан?» деди. 

«Шу қишлоқдаги биродаримникига», деди. 

«Унда сенга бир неъмат бор-у, ўшани ислоҳ қилмоқчимисан?» деди. 

«Йўқ! Мен уни Аллоҳ учун яхши кўраман», деди.

«Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман. Албатта, унга муҳаббат қўйганинг каби, Аллоҳ ҳам сенга муҳаббат қўйди», деди». 

Шарҳ: Демак, бир биродарини фақат Аллоҳ учун яхши кўриб, орага бошқа ғараз қўшмасдан зиёрат қилган одам Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлар экан. 

Бу ҳақиқатни жуда яхши тушуниб, англаб, ўзимизга сингдириб олишимиз керак. Бировни зиёрат қилганда унинг эътиборини қозониш, унинг ҳузуридаги бирор дунёвий нарсага эришиш учун эмас, балки фақат Аллоҳ таолонинг розилиги учун, савоб умидида зиёрат қилиш керак. 

Ана шундай холис ният ила қилинган зиёрат зиёратчини Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор қилади.

Мусулмон уммати бу ҳадисга қадимдан ихлос билан амал қилиб келган. Алҳамдулиллаҳ, ҳозиргача унга ихлос билан амал қилиб келаётган мўмин-мусулмонлар кўп. Улар ўз биродарларини фақат Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб, бошқа ғаразни аралаштирмасдан зиёрат қиладилар.

Дунёда бу ишни ихлос билан қилаётганлар фақат Муҳаммад умматига мансуб зотлар бўлсалар, ажаб эмас. 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонлар бир-бирларини зиёрат қилишлари фазилатли иш экани. 

2. Мусулмон мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўриши кераклиги.

3. Мусулмон мусулмонга муҳаббат қўйгани учун Аллоҳ таоло ҳам унга муҳаббат қўйиши.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар хазийнаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салоҳ масжиди Яман пойтахти Санонинг энг катта ва бош ибодатхона саналади. У шаҳарнинг жанубий чеккасидаги хушманзара минтақага жойлашган. Ушбу масжид давоми...

1386 09:04 / 17.08.2021
Ислом маданиятида мусулмонларга покиза бўлиш билан бирга, юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғshyлиғига зарар етказувчи давоми...

4118 16:00 / 02.09.2021
ОбиҳаётАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.Халқимизда давоми...

4701 16:25 / 06.04.2017
Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, маҳшур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро давоми...

8420 17:00 / 10.05.2022