1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Санодаги Салоҳ масжиди

09:04 / 17.08.2021 1389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салоҳ масжиди Яман пойтахти Санонинг энг катта ва бош ибодатхона саналади. У шаҳарнинг жанубий чеккасидаги хушманзара минтақага жойлашган. Ушбу масжид мамлакатнинг биринчи президенти Алий Абдуллоҳ Салоҳнинг фармойишига биноан, асосан унинг маблағи (60 миллион доллар атрофида) ҳисобига беш йилда тикланган ва президентнинг номига қўйилган. Шуни эслатиш ўринлики, бу масжид ҳам Марокашдаги Ҳасан Иккинчи масжиди каби мусулмонлардан ташқари бошқа дин вакиллари ҳам зиёратга кира оладиган саноқли ибодатхоналардан биридир.

Масжиднинг кўриниши ҳаддан ташқари ҳашаматли: шаҳарнинг ҳамма еридан кўриниб турадиган олти минорадан ҳар бирининг баландлиги 100 метрдан ошиқроқ. Масжид гумбази турли тошларни уйғун ҳолда қўллаш туфайли кўзни қамаштирадиган даражада чиройли. Унга қора базальт, қизил, оқ ва қора оҳактошлар ишлатилган, баланд деразаларнинг кўзлари витраж (рангли нақшлар) билан безалган. Масжиднинг чиройини Маккадаги Масжидул-Ҳаромга тенглаштиришади.

Масжиднинг расмий очилиши 2008 йили бўлди. Масжид мажмуасига кирган хонақоҳ биноларнинг энг йириги бўлиб, жами 27 минг кв метрни ташкил этади. Шифтининг баландлиги 24 метрдан ошади, осилган маҳобатли қандиллар ибодатхонага янада улуғворлик бағишлаб туради. Хонақоҳ ўзида 44 минг намозхонни сиғдира олади. Масжид асосий биносининг устида бешта гумбаз бўлиб, улардан энг йиригининг қутраси (диаметри) 27,4 метр, 40 метр баландликка жойлашган бўлса, қолган тўрттасининг қутраси 15,6 метрни, баландлиги эса 20 метрни ташкил этади. Асосий гумбазнинг ички айланасига Қуръони карим оятлари ўйиб битилган.

Масжид яман меъморчилик услубида, исломий анъаналардан кенг фойдаланган ҳолда бунёд этилган. Ибодатхонанинг марказий биносига баландлиги 22 метрдан бўлган ўн бешта ёғоч эшиклар ўрнатилган. Ўнта эшик шарқ ва ғарб томонга, бештаси эса жанубга қараб очилган. Бинонинг тикланишида яман қурувчилари ва мутахассисларидан ташқари хорижий меъмор ва усталар ҳам қатнашишган. Унинг атрофи олти минора билан ўраб олинган. Улардан тўрттасининг баландлиги 160 метрдан.

Салоҳ масжиди мажмуасига кирган уч қаватли бинодан Қуръон ўрганиш мактаби ва каттагина кутубхона ўрин олган. Масжид ҳавони тозалашнинг замонавий қурилмалари, овоз тарқатиш тизимлари ва ташқи ёритиш чироқлари билан таъминланган, бу чироқлар тунда масжид ташқарисининг нақадар гўзал ва жозибали эканини ёритиб туради.

 

Маҳмуд Маҳкам

«Ҳилол» журналининг 7 (28) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади .Сизга иккита ҳолатни айтиб бермоқчиман. Бир неча йиллар олдин жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун бир шифохонага тушдим. Улар давоми...

4077 19:00 / 30.09.2021
Ижтимоий тармоқларда бирорта ўзбек сериали ёки киносидаги беҳаё саҳнадан кесиб олинган лавҳа .Ўзбек сериалининг аҳволи,, .Маънавиятчилар қаёққа қараяпти, каби давоми...

2093 16:53 / 28.01.2022
Ислом ndash инсонни икки дунё саодатига эриштирувчи диндир. Икки дунё саодатига эришиш учун эса бу дунёда Аллоҳни таниб, У Зотга ибодат қилиб яшаш лозим. давоми...

6601 09:57 / 22.07.2017
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панднасиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва давоми...

2471 12:32 / 09.08.2021