1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Сиёҳ қалам (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. Бир куни у ўзининг севимли сиёҳ қаламини йўқотиб қўйди ва кўчада бир бурчакда ўтириб олиб йиғлай бошлади.

Бир пайт Жалолнинг олдидан яхши кийинган  бир одам ўтиб қолди. У киши Жалолнинг йиғлаётганини кўриб, нима сабабдан йиғлаётганлигини билиш учун тўхтади. Сабабини билгач у чўнтагидан ўз сиёҳ қаламини чиқариб:

-“Мана шу эмасми сен йўқотган сиёҳ қалам? ”-деб сўради.

Жалол йиғидан тўхташга харакат қилди ва жавоб берди:

-“Йўқ, бу эмас. Менинг сиёҳ қаламим бу сиёҳ қалам каби чиройли эмас эди”,-деди.

Жалолнинг ростгўй ва инсофлилиги у кишини хайрон қолдирди ва:

-“Сен тўғрисўз, инсофли бола экансан, ростини айтганинг учун мен сенга шу сиёҳ қаламни беряпман, илтимос, уни ол”,-деб сиёҳ қаламни Жалолга берди.

Пайғамбаримиз (С.А.В) қуйидаги ҳадислари орқали Аллоҳ таоло ростгўй-инсофли одамни қандай мукофотлаши ҳақида шундай дейдилар:


Ростгўйлик яхшиликка етаклайди, яхшилик  жаннатга етаклайди. (Бухорий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёз куни, рамазон ойларидан бирида ифтордан аввал Адҳам сомса сотиб олиш учун тандирлардан бирига борди. Тандир олдида узун навбат бор эди. Ифтор вақти давоми...

2692 05:00 / 16.02.2017
ОЛТИНЧИ САБОҚПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМАссалому алайкум, менинг ширинданшакар болажонларим Иккинчи машғулотимизда сизларга .Ла илаҳа иллоллоҳу давоми...

2806 05:00 / 15.02.2017
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

2566 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло ўзининг суюкли Пайғамбарини мақтаб, у зотга берган улуғ неъматини шундай эслатади quotАлбатта Сиз улуғ хулқ устидадирсизquot. Оиша розийаллоҳу анҳо давоми...

3780 05:00 / 15.02.2017