1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Пластмасса товоқ (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2577 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ёши ўтиб қолган дурадгор бор эди. Унинг кўзлари хиралашиб қолди, билагида кучи қолмади. Қўли титрайдиган бўлиб қолганидан қошиқни ҳам ушлай олмайдиган бўлиб қолди. Натижада ейишга қўйилган овқати дастурхонга тўкилиб кетаверди. Бундан ўғли ва келини норози бўла бошлашди. Уларнинг энг жонига теккан нарса қариянинг овқатининг оғзидан оқиб кетиши бўлди. Охири уни ўзларидан узоққа ўтқазиб қўядиган бўлишди.

    Чолнинг кичкина невараси Ҳасан унинг аҳволидан жуда ҳафа бўлди. Буваси овқатланга-нида овқати тўкилиб кетмасин деб уни қўллари билан ушлаб турарди. Кунлардан бир куни буваси дастурхон устида нима борлигини кўрмоқчи бўлишга уринганида қўлидаги овқат солинган идиш тушиб кетиб синди. Бундан ўғли билан келини баттар норози бўлишди. Уни қаттиқ ҳафа қиладиган гапларни гапириб кўнглини синдиришди. Энди унга овқатни пластмасса идишда берадиган бўлишди.

    Бир куни қария дурадгорнинг ўғли хотинига меваларни пластмасса идишда қўймасликни ва бу идишларни синдириб ташлаб юборишни айтди. Ҳасан бўлса бу пластмасса идишлардан иккитасини олиб қолди. Онасига, эй она бу идишларни ташлаб юборманг, улар келгусида менга керак бўлиб қолади, деди. Отаси хайратланиб: Сен уни нима қилмоқчисан?, деб сўради. Ҳасан уларга, сизларнинг ҳам ёшингиз улғайганида сизларга мана шу идишларда овқат бераман, деди. Шунда Ҳасаннинг ота-онаси бу ёши улғайган кишига нисбатан қилган ишларидан қаттиқ хижолат бўлишди. Яна бошқатдан бу кишини дастурхонга ўтқазиб қўядиган бўлишди. Агар дурадгорнинг ўғли билан келини ота ва онага яхшилик қилиш дунёда инсонни жаннатга эриштирадиган энг яхши иш эканлигини билганларида эди бундай муомала йўлини асло танламаган бўлардилар. 

    Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. ўз ҳадиси-шарифларида шундай деб буюрганлар:


Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигидадир ва Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оила даврасида ҳар бир қиладиган ҳаракатимиз, оғзимиздан чиқадиган ҳар бир сўз фарзандимизнинг тарбиясига, унинг шаклланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши давоми...

3004 05:00 / 15.02.2017
... ...Ассалому алайкум ҳурматли Аллоҳнинг байтига Жума ибодатини адо қилиш мақсадида узоқяқиндан ташрифи қудум қилиб келган азиз ватандошларимиз давоми...

4027 05:00 / 15.02.2017
Расули акрам ва ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ с.а.в. фарзандларни намозга ўргатиш борасида бундай деб марҳамат қилганлар quotБолаларингизни улар етти ёш давоми...

5671 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло ўзининг суюкли Пайғамбарини мақтаб, у зотга берган улуғ неъматини шундай эслатади quotАлбатта Сиз улуғ хулқ устидадирсизquot. Оиша розийаллоҳу анҳо давоми...

3782 05:00 / 15.02.2017