1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ризқ талаб қилишга чақирилган биринчи киши

13:53 / 21.10.2017 4441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ талаб қилиш масаласига келсак, унга биринчи чақирилган ва унинг учун тадбири кўрилган киши Одам алайҳиссаломдир, чунки аввал у жаннатга киритилганида, иблисдан огоҳлантирилди. Кейин унга жаннатда тўрт нарса берилди ва дейилди:

«Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин. Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан. Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмассан, иссиқда ҳам қолмассан»[1].

Унга жаннатда ушбу тўрт нарса – таом, ичимлик, кийим ва маскан берилди ва уларнинг таъминотидан озод қилинди. Унга: «Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин», дейилди. Яъни «Мазкур тўрт нарсани топаман деб уриниб, чарчамагин».

Бунда фақатгина бадан чарчоғи кўзланган.

Хотиннинг нафақаси эрга вожиблиги

Мана шуни хотиннинг нафақаси эрга вожиблигига далил қиламиз. Нафақа юқорида зикр қилинган тўрт нарсадан иборатдир. У Зот иблисдан бўладиган адоватни, шунингдек, жаннатдан чиқарилишни икковларига нисбат берди. Ризқ талаб қилишдаги машаққатни эса Одам алайҳиссаломга нисбат берди.

Машаққатнинг ёлғиз Одам алайҳиссаломга нисбат берилиши нафақа эрга вожиблигига далолат қилади. Сўнг Китоб (Қуръон) ҳам ушбу умматнинг шариатида нафақа эрларга вожиб эканини таъкидлади.

Ким роббига итоатлироқ
бўлса, ризқи осонроқ бўлади

Жаннатдан чиқарилгач, Одам мазкур машаққатга мубтало бўлди. Унинг зурриёти ҳам ҳаёт давомида ўша нарса сабабли машаққат чекадиган бўлди.

Одам алайҳиссаломнинг зурриётидан қай бир киши ўз Робби азза ва жаллага итоатлироқ ва бўйсунувчироқ бўлса, ризқ таъминоти унинг учун осон бўлади. Зотан, Одам алайҳиссалом ҳам ризқ талаб қилишга тоатни тарк қилганидан кейингина мубтало бўлди.

 

ТАОМНИНГ ЯХШИСИ ВА АЛЛОҲГА МАҲБУБИ

Сўнгра бу ҳақда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва бошқа расуллар алайҳимуссаломдан хабарлар келмиш.

 

Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Аллоҳ учун Одам боласи ейдиган таомнинг Аллоҳ учун маҳбуброғи кишининг қўл меҳнатидан бўлганидир. Биродарим Довуд қўл меҳнатидан таом ер эди»[2].


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (касбнинг баёни китобидан)




[1] Тоҳо сураси, 117−119-оятлар.

[2] Бу ҳадисни бошқача лафз билан Бухорий ривоят қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Ос музаффар саркарда ва ҳайбатли амир бўлишларига қарамай, иш давомида йўл қўйилган баъзи хатолари учун халифадан танбеҳ ёки жазо олганларида ҳам хафа давоми...

3879 18:52 / 27.03.2017
Билинг Бошқаларнинг ёрдамидан фойдаланиш чиндан ҳам диний ва дунёвий мақсадлардандир. Бу фақат одамларга аралашиш орқали ҳосил бўлади. Аралашишнинг фойдалари давоми...

3648 05:00 / 03.03.2017
АлМиқдом ибн Маъдийкараб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон сизлардан бирингиз биродарига муҳаббат қўйган бўлса, давоми...

3184 05:00 / 03.03.2017
Биринчи марта, Мисрлик олим профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад, Юсуф сурасидан таъсирланиб катаракта кўз гавҳарининг хира тортиши касаллигига тер томчиларида давоми...

4912 11:00 / 11.09.2020