1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Интервью: Юсуф сурасидан таъсирланган шифокор (биринчи мақола)

11:00 / 11.09.2020 4917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи марта, Мисрлик олим профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад, Юсуф сурасидан таъсирланиб катаракта (кўз гавҳарининг хира тортиши) касаллигига тер томчиларида даво борлигини кашф қилиб, Оврупа ва Америка давлатлари томонидан лицензияга эга бўлди. Қуйида сизга олим билан бўлган суҳбат жараёнини келтириб ўтамиз:

Савол: Ҳар бир фикр ёки баҳснинг бошланиши бор. Бу баҳсингиз қаердан бошланди.

Жавоб: Унинг бошланишига сабаб Қуръон тиловатидир. Мен кунларнинг бирида бомдод намозида Аллоҳнинг китобидаги Юсуф сурасини ўқиётган эдим, ундаги ажойиб қисса устида бироз тўхташга мажбур бўлдим. Ундаги Юсуфнинг инилари ўз укаларига нисбатан қилган фитналари, отаси уни йўқотиб қўйиб, сиқилганидан кўзи кўрмасдан катаракта касалига мубтало бўлганини, сўнгра Аллоҳнинг раҳматига эришиб, пайғамбар шифо бўлувчи кўйлагини отасининг юзига ташлаганида кўзи қайта кўрганини тадаббур қила бошладим.

Ва ўзимга ўзим, Юсуфнинг кўйлагида нима бўлиши мумкинки бундай шифо келтириб чиқарса ва кўз ўз холатига қайтса, деб айтар эдим. Тўлиқ ишонч билан айтаманки, бу қиссада Аллоҳнинг мўъжизаси бўлиб, Аллоҳ уни набийлардан бири саййидимиз Юсуф алайҳиссаломни қўлларида ижро эттирди. Мен билар эдимки, бу ердаги қиссада руҳий озуқа билан бирга моддий озуқа ҳам бор эди.

Қуръоннинг рост эканлигини тасдиқлаш учун, бу баҳсни охирига етказишимиз лозим эди. Мен бу тўғрида баҳс қилдим ва Аллоҳ мана шу баҳсни менга муваффақ айлади.

Савол: Қуръони карим хабар беради: «Ғам алам ютавериб унинг кўзи оқарди». (Юсуф сураси) Сиз бизга кўзга тушадиган оқликнинг маъносини илмийлик юзасидан шарҳ қилиб берасизми? Кўзга тушган оқликнинг асли номи нима?

Жавоб: Кўзга тушадиган оқлик кўз гавҳарининг хира тортиши табобат илмида «Катаракта» дейилади. Бунда кўз гавҳарида хиралик пайдо бўлиб, гавҳарга келадиган нурни бир оз ёки мутлақ тўсади.

Бу хираликни даражаси миқдорича бўлади. Баъзида бу хиралик ўзининг юқори даражасига етганда, кўзнинг кўришини шу даражада заифлаштирадики, ҳатто кўз олдида ҳаракатланган қўлни
ҳам ва бошқа инсон кўриши мумкин бўлган нарсаларни ҳам кўрмай қолади. Кўз оқлиги тўғрисидаги илмий шарҳимизни кенгайтирсак, кўзнинг гавҳари капсуладан иборат бўлиб, у капсуланинг протеинли толалар бор. Бу протеинли толалар алфа кристаллин бета кристаллин, гамма кристаллин ва залол деб номланувчи нарсалардан иборатдир. Протеининг ўзгаришлиги сабабли кўзда хиралашиш пайдо бўлади. Хиралик бошлангач аста-секин зиёдалашиб боради. Кўз гавҳарининг пардасида мавжуд бўлган протеин тақсимланган бир-бирига киришган тартибда тартибланган кичик суратдаги бўлакчалар холида бўлиб, ҳар бир бўлакча кўзга тушадиган нурни тарқатишда ўз вазифасини адо қилишлик учун бир-бирига бириктирилиб тахлаб қўйилган. Протеининг табиатини ўзгариши ушбу бирикмани ва дақиқ тартибни ўзгариши демакдир. Бу ўзгариш нурни тартибсиз таратишга олиб келади. Ўқувчига янада тушунарлироқ бўлсин учун қуйидагиларни айтамиз. Кўздаги залол деб номланучи мослама шаффоф бўлиб, нурни тишлиги учун йўл очади. Залол қизиган нарсаларни унинг орасидан кўриш мумкин бўлади. Қачонки ушбу мослама, яъни залол қуюлиб қолса «Coagulation» ва ўзгарса нурни пала-партиш ҳолда тарқатадиган бўлиб қолади. Шундан кўзда хиралик пайдо бўлади. Унинг атрофидан нарсаларни кўриш мумкин бўлмай қолади. Мана шу ҳолат кўзнинг хиралашиши.

Савол: Кўзга оқ тушишлиги, яъни катарактанинг пайдо бўлишлигининг асл сабаблари нима? Ғам-андуғнинг мусибатга нима алоқаси бор? Ваҳоланки, Қуръони Карим Яъқуб алайҳиссаломнинг кўзидаги мусибатнинг сабабини суюкли фарзандлари Юсуф алайҳиссаломни йўқотганлари учун чеккан ғам-андуҳларидан деб баён қилади.

Жавоб: Кўзга оқ тушишлиги ёки хиралашишининг зоҳир бўлишида кўплаб сабаблар бор.

А) Инсон гоҳида зарбага рўбарў келиб қолади ёки тасодифий зарба унинг кўз мугузи ичидаги гавҳарга тегиб протеиннинг табиатини ўзгартириб юборишга сабаб бўлади. Ушбу зарбанинг нуқтасида протеининг тартибли тузилмасига шикаст етади ва бу шикаст аста-секин тарқатишига зарар етказиб боради.

Б) Иш юзасидан ҳам бу ҳолат вужудга келиши мумкин. Баъзи инсонлар юқори даражали иссиққа рўбарў бўлишади. Худди нонвойларга ўхшаб. Шунга қарамасдан кўзнинг соққаси ташқи харакатга мослашувчи бўлади. Лекин бу юқори ҳарорат давомий бўлса аста-секин кўз ҳам ташқи муҳитга мослаша олмай қолади ва бу ҳам кўздаги ўзгаришга сабаб бўлади.

Шунингдек, инсон турли навдаги чақмоқларга, радиацион нурларга ҳам рўбаро келиб туради. Бу сабабли вужудга келган касалликни «Radiation Cataract» дейилади. Яна кўзларини ҳимоя қилмай ишлайдиган пайвандловчиларда ҳам пайванддан чиқадиган нур сабабли ана шу нарса юзага чиқади. Ёши улғайганда келиб чиқадиган ша касаллигини «Senile Cataract» дейилади. Кўз пардасидаги протеин туғилгандан бери ўзгармайди.

Умрнинг охирига келиб ўзгариш уруғлари пайдо бўлади. Ва у нарса давом этиб ҳатто буткул хиралик холатига олиб боради. Баъзи касалларни бўлиши, масалан, қанд касаллиги кўз гавҳари атрофида суюқликларни зиёдалаштириб, гавҳар сувини шу касаллик шилиб олади. Ва натижада катаракт касаллиги зудлик билан зоҳир бўлади.

Хафаликни кўзга оқ тушиб хира тортишга алоқаси борми? деган саволингизга тўхталадиган бўлсак, албатта уни алоқаси бор. Чунки хафалик адренолин гармонини кўпайишига сабаб бўлиб, Инсулинга зид деб эътиборга олинади. Пировардида қаттиқ хафалик ёки қаттиқ хурсандлик адренолин гармонини зиёда қилиб, ўз-ўзидан қанд касалини зиёдалашишига сабаб бўлади. Мана шу нарса кўз хиралашишини сабабларидан бири бўлиб бунга қўшимча равишда йиғи билан бирга хафа бўлиш ҳам ана шундай касалликларни келтириб чиқаради.

Савол: Бу касалликни бошланишига аломат борми?

Жавоб: Кўзга оқ тушишининг аввалги зоҳир бўлиш, инсон кундузи ҳам булут қоплаб олгандек ҳис этади.

Савол: Кўзга оқ тушишининг тиббий муолажаси борми? Кўз аввалги ҳолатига қайтадими?

Жавоб: Ҳозир бизнинг муолажамиз хиралашган гавҳарни олиб ташлаш билан анъанавий операция ёки гавҳар протеинини шимиб ташлаб парда бўлагини ичига гавҳар экиш. Барибир буларни барчасида кўз ўз ҳолатига қайтмайди. ўзида кўплаб асоратларни қолдиради.

Ва яна баъзи кўз қатралари борки, уларнинг вазифаси ўша хира тортишнинг аввалги ҳолатини кечиктиришга хизмат қилади.

Томчини компьютердаги физиологик кўзда тажриба ўтказиб 60 дақиқа ичида 99% нурни ўзида мужассам қилди. Уни 30 дақиқасига 250 миллион маблағ сарфланди.

(Давоми бор)

Ал-эъжоз мажалласи 1995 йил июль 1-сонидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Беморни кўргани бориш ва унга ширин муомала қилиш ҳақида бошқа ҳадиси шарифлар ҳам кўп. Бу ишни қилиш ҳар бир мусумоннинг диний бурчидир. Биз ўз динимиз давоми...

3380 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таоло айтади Агар Аллоҳ барча бандаларининг ризқини кенгмўл қилиб қўйса, албатта улар Ер юзида зулмтажовузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин У Зот давоми...

2713 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади.Охир замон бўлганда очарчилик бўлади. Ким ўша очарчиликка тўғри келса, оч жигарларни бошқага алмаштирмасин,.Шарҳ Яъни, очларга давоми...

2568 05:00 / 02.03.2017
Охирги пайтда кишиларда хотира пасайиши ва унутувчанликдан шикоятлар кўпайган. Бунга турли сабаблар келтирилади. Одамлар айбни турли нарсалар ва ҳатто атрофдаги давоми...

31831 20:27 / 22.08.2017