1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исломда аслида фарзандларга ким тарбия бериши керак. Отами ёки онами?

16:02 / 26.04.2016 3481 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Менинг учта ўғлим бор. Мен ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш ҳоҳишини билдирди. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким тарбия бериши керак. Отами ёки онами?

ЖАВОБ: Исломда фарзандлар тарбияси ота-онанинг зиммасида. “Боланинг тарбияси аёлга, болаларнинг тарбияси билан ишим йўқ. Кўчага бориб ишлашим керак.” деган маънода ота ўзини тарбиядан фориғ қилиб, масъулиятсизлик қилиши мумкин эмас. Фарзандларнинг тарбиясида отанинг ҳам онанинг ҳам ўзига яраша бурч вазифалари бор. Мана шу вазифаларни ҳар бир киши ўз жойида қойилмақом қилиб бажариши зарурдир. Албатта ўй ичидаги болаларнинг тарбияси оналарнинг зиммасида бўлади. Чунки оналар уларни қоринларида кўтарганлар, туққанлар ва эмизиб катта қилишлари лозим ва ундан кейин ҳам уларни тарбиясига эътибор бериш, мана шу болани эмиш пайтидаги ҳожатлари доимий равишда онасига тушиб туриши эътиборидан аёлларнинг масъулияти кўп бўлади. Оилани моддий тарафдан таъминлаш эса турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш, истироҳат, даволаниш, дам олиш ва шунга ўхшаш қандай сарф ҳаражат бўлса эркакни бўйнидаги вожиб ҳисобланади. Аёлни нафақаси, фарзандларнинг нафақаси оила бошлиғи бўлган эркакга вожиб амалдир. Эркак киши ўз оиласини тебратишга қурби етаётган бўлса, аёлнинг талабларига жавоб бериш, фарзандларининг тарбиясига етадиган сарф ҳаражатни тайёрлаб қўйиш зиммасида бўлса аёлига яхшилик билан тушинтириб, фарзандларнинг тарбияси ўта муҳим эканлиги, фарзандлар тарбияси бошқа вазифалардан устун эканлигини тушинтириб, фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор беришни илтимос қилиш, таклиф қилишга эркакни ҳаққи албатта бўлади. Бу нарсани келишиб тушинган ҳолда адо этилса, иншааллоҳ оилалар мустаҳкам орадаги муҳаббатлар бардавом ва болаларнинг тарбияси қойилмақом бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол.Рахмат,нинг маъноси .Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бўлса, унда ҳалқимизда урф бўлган .Арзимайди, деб жавоб қайтариш тўғри бўлмаса керак деган хулосага келиб давоми...

8896 12:54 / 10.04.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари, бизни сиздай олим инсон билан замондош этган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мен бозорчиман, бизнинг бозорда одамлар ҳар давоми...

4522 16:39 / 27.04.2016
Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларига йўлланган савол Ҳазратларидан нафсини покламоқчи бўлган инсон босиб ўтадиган нафсни поклаш, ҳоллар ва мақомлар давоми...

2975 21:21 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Бугун китоблар дунёси сайтида сотилаётган имом Ғаззолийнинг китобларини ўқиш дурустми Заиф ҳадислар кўпми уларда Уларни қандай билиш мумкин давоми...

2056 11:57 / 12.11.2018