1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Динимизда мушкулкушод борми?

16:39 / 27.04.2016 4528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари, бизни сиздай олим инсон билан замондош этган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мен бозорчиман, бизнинг бозорда одамлар ҳар сешанба эрталаб бозорга битта ёки иккита бўғирсоқ келтириб, кўринган одамга «татинглар, мушкулкушодан келяпман», деб озгинадан тарқатиб чиқадилар. Савдогарлар ичида савдомиз яхши, мушкулимиз осон бўлсин, деб бориб келадиганлар ҳам бор. Динимизда мушкулкушод борми? Жавобни «Зикр аҳлидан сўранг» китобида ёзсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда сиз айтиб ўтган мушкулкушод йўқ. Умуман, ундан бошқа ҳам мушкул кушодлар йўқ. Мушкулларни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина осон қилади.
Шунинг учун ҳар бир банда барча нарсада, жумладан, мушкулни осон қилишда ва бозорнинг юришишида фақат Аллоҳ тао-лонинг Ўзидан ёрдам сўраши лозим.
Ҳаётида барака бўлишини истаган бандага Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг тавсияларидан бири қуйидагича:
Сохр ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, бор Худоё! Умматимга эрталабки ишни баракали қилгин!» дедилар.
Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди».
Термизий ривоят қилиб, яхши, деган.
Бу ривоятда мазкур ишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетгани ва айниқса тижорат ишида тажрибадан ўтгани таъкидланмоқда.
Ушбу ҳадиснинг ровийи Сохр ал-Ғомидий ўзлари ривоят қилган ҳадисга оғишмай амал қилганлари туфайли бойиб кетган эканлар.
Ҳар бир нарсада эрта саҳардан ҳаракат қилиш жуда ҳам фойдали ва баракотли. Чунки, бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари кетган. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Нима иш қиладиган бўлсак, эрта саҳардан бошлашга одатланишимиз керак.
Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Абдурраҳмон ибн Авф Мадинага келганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн ар-Робиъ ал-Ансорий билан биродар қилиб қўйдилар. Саъд бой одам эди. У Абдурраҳмонга сенга молимни ярмини бераман, сени уйлаб қўяман, деди. У эса:
«Аллоҳ сенинг аҳлингга ҳам, молинг-га ҳам барака берсин. Менга бозорни кўрсатиб қўйинглар», деди.
У ўша ердан аҳли байти учун қурт ва сарёғ олдириб келди. Бир оз (ёки Аллоҳ хоҳлаганича) вақт ўтганидан кейин у устида сариқ бўёқ билан келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Бу қаердан?!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ансорийлардан бир аёлга уйландим», деди.
«Унга нима тақдим қилдинг?» дедилар.
«Бир данак тилло (ёки бир данак вазнича тилло)», деди.
«Битта қўй сўйиб бўлса ҳам, тўй қил», дедилар.
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Саъд ибн ар-Робийъ розияллоҳу анҳунинг молу мулкини олиб, у уйлаб қўйган аёл билан мазза қилиб яшасалар бўлар эди. Лекин бундоқ қилмадилар. Ўз касблари билан ҳаёт кечиришни афзал кўрдилар. Шундоқ бўлди ҳам.
Касб қилишдан мурод ризқ топишдир. Ризқ топишга ҳаракат қилган ҳар бир одам иложи борича осон йўл билан кўпроқ ризқ топишни хоҳлайди. Ҳар бир одам ҳам ризқи кенг ва мўл бўлишини хоҳлайди. Хўш, бу орзуга эришишнинг йўли қандоқ?
Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ризқининг кенг бўлишидан ёки умрининг узоқ бўлишидан хурсанд бўлса, силаи раҳм қилсин», деганлар.
Демак, ота-онага, қариндош-уруғларга яхшилик қилиш ана шундоқ нарса. Валлоµу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яшириб нима қилайлик, ҳозирги пайтда кўчакўйда, жамоат жойларида, турли йиғин ва маросимларда эркак ва аёллар аралашқуралаш юришади. Бундай ҳолатларда аёллар давоми...

3425 15:37 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Намозда икки сажда орасида ўтиришда .Роббиғфирли, дeб айтиш кeрак экан. Лeкин китобларда бундай нарса йўқ. Қидириб кўрдим, лeкин тополмадим. давоми...

6340 09:25 / 12.03.2018
САВОЛ Aссалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлариСизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, мен Имом Бухорийнинг .Ҳадис, китобларини ўқиб чиқиб ҳайрон бўлдим, давоми...

2566 16:38 / 27.04.2016
Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса ndash машина, минишлари ҳақида қандай кўрсатмалар борАёлларнинг улов минишлари тўғрисида демак аёллик латофатига хос, давоми...

6026 14:59 / 26.04.2016