1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 113-оят

08:25 / 10.11.2017 3415 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Насоролар ҳам: «Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар. Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир. Бақара 113.

Кофирлар мусулмонларга нисбатан қилган турли-туман даъволаридан ташқари, ўзаро бир-бирларига нисбатан ҳам даъволар қилар эдилар. Жумладан, оятда келганидек,

«Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар».

Яъни яҳудийлар: «Насронийлар ҳеч нарсага арзимайдилар, улар эътиқод қўйиб амал қилаётган нарсалари ҳеч нарса эмас», – деб уларни камситишса, ўз навбатида

«Насоролар ҳам: «Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар».

Яъни насронийлар ҳам яҳудийларга нисбатан худди шундай муносабатда бўлар эдилар.

«Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар».

Уларнинг ҳар иккиси ҳам аҳли китоб саналадилар: яҳудийлар Тавротни, насронийлар Инжилни ўқийдилар.

Самовий китоб эгаси бўлмаган халқлар тўғрисида оятда:

«Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар», – дейилмоқда.

Яъни улар илоҳий таълимотларни «билмайдиган кимсалар» деб аталяпти. Аммо улар ҳам яҳудий ва насронийларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтадилар, яъни, мушриклар яҳудийлар ва насоролар ҳақида, булар, иккаласи ҳам ҳеч нарсага арзимайди, дейдилар. Албатта, иш уларнинг гапига қараб бўлмайди.

«Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир».

Улар тортишган масаланинг ҳақиқий ҳукмини қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзи чиқаради.

Фақат унутмаслик керакки, кофирлар ким бўлишларидан қатъи назар, бир-бирлари билан қанчалик тортишмасинлар, мусулмонларга қарши курашда бир бўлиб оладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир. Бақара 208.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга давоми...

3948 23:55 / 15.02.2018
Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни давоми...

3711 23:40 / 18.12.2017
Эсла, вақтики, Байтни одамлар учун .масаба, ва омонлик жойи қилдик ва .Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинг,, дедик. Ҳамда Иброҳим ва Исмоилга .Байтимни тавоф давоми...

3181 13:45 / 22.11.2017
Ва илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир. Бақара 163. Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи ndash Аллоҳнинг ягоналиги давоми...

3355 08:20 / 30.12.2017