1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 112-оят

08:45 / 09.11.2017 3524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йўқ! Кимки яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Ҳамда уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 112.

Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўладиган амалнинг иккита шарти бор экан.

Биринчи шарт: киши юзини Аллоҳга топширган бўлиши керак. Яъни бутун вужуди ила Аллоҳга ихлос қилган бўлиши лозим.

Иккинчи шарт: қилган иши шариатда тўғри деб топилган амал бўлиши керак. Оятдаги «яхшилик қилувчи бўлган ҳолида» жумласидан мурод шу.

Демак, ҳам маънавий, ҳам моддий тарафдан фақат Аллоҳ учун бўлган иш ўз эгасини мукофотга етказади. Аввало

«…Робби ҳузурида ажр бордир».

Яна уларга келажакда хавф йўқ ва улар бўлиб ўтган ишлардан афсусланмайдилар.

«…уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

Булар Аллоҳнинг ваъдаларидир ва муҳаққақ, шундай бўлгусидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Луқмон, 4. Улар намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир.Аслида, Қуръони Карим бутун оламлар учун ҳидоят ва давоми...

2602 08:16 / 16.06.2017
Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. .Улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовидир,, ndash деб айт. Яхшилик уйларнинг орқасидан киришингизда эмас, яхшилик тақводорлик қилган давоми...

4004 10:35 / 27.01.2018
Аллоҳ таоло айтади .Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутади. Бас, унинг каффорати аҳлингизга берадиган давоми...

9979 17:07 / 24.06.2017
2 4. Ҳамда сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир. Демак, давоми...

3023 17:57 / 24.04.2017