1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳим, Сенга бўйин эгдим

05:05 / 05.01.2018 2879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту. Аллоҳумма аъузу биъиззатика ла илаҳа илла анта ан тудилланий антал ҳаййуллазий ла тамуту вал жинну вал инсу ямутуна» (яъни: «Аллоҳим, Сенга бўйин эгдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сенинг ёрдаминг ила хусуматлашдим. Аллоҳим, мени адаштирмоғингдан Иззатинг ила паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен тирикдирсан, ўлмайсан. Жин ва инслар ўлишади»), деб айтардилар.

Муттафақун алайҳ. Бу имом Муслимнинг лафзи, имом Бухорий уни қисқа ривоят қилдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .. , . 5993. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Яқин кунларда мусулмоннинг энг яхши молдунёси давоми...

2001 11:44 / 11.11.2018
. , . , . .6524. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қибла томонда балғам кўриб давоми...

1762 08:20 / 04.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Беш вақт оралиғидаги, жумадан жумагача, рамазондан рамазонгача бўлган давоми...

3130 09:20 / 24.02.2018
Саҳарликда ҳам хурмо тановул қилиш маҳбуб амаллардандир. Ушбу суннатдан кўпчилик ғафлатда қолади. Чунки, хурмо ейиш фақат ифторликда суннат деб ўйлашади. Ҳадисда давоми...

3082 06:12 / 25.06.2017