1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бирортангиз намозда турса, албатта, у Роббига муножот қилаётган бўлади

08:20 / 04.01.2019 1766 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ رَأَى نُخَامَةً فِي القِبْلَةِ، فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيهِ حَتَّى رُؤِيَ فِي وَجْهِهِ، فَقَامَ فَحَكَّهُ بِيَدِهِ، فَقَالَ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا قَامَ فِي صَلاَتِهِ فَإنَّهُ يُنَاجِي رَبَّهُ، وَإنَّ رَبَّهُ بَينَهُ وَبَيْنَ القِبْلَةِ، فَلاَ يَبْزُقَنَّ أَحَدُكُمْ قِبَلَ القِبْلَةِ، وَلَكِنْ عَنْ يَسَارِهِ أَوْ تَحْتَ قَدَمِهِ»، ثُمَّ أَخَذَ طَرَفَ رِدَائِهِ فَبَصَقَ فِيْهِ، ثُمَّ رَدَّ بَعْضَهُ عَلَى بَعْضٍ فَقَالَ: «أَوْ يَفْعَلُ هَكَذَا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

والأمرُ بالبُصاقِ عنْ يسَارِهِ أو تحتَ قَدمِهِ هُوَ فيما إذا كانَ في غَيْرِ الْمَسْجِدِ، فَأَمَّا في المسجِدِ فَلا يَبصُقْ إلاَّ في ثوبِهِ.

652/4. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қибла томонда балғам кўриб қолдилар. Бу у зотга ёқмади, ҳатто юзларидан билинди. Туриб, қўллари билан уни сидириб ташладилар ва: «Бирортангиз намозда турса, албатта, у Роббига муножот қилаётган бўлади [ёки албатта, Робби у билан қибланинг орасида бўлади]. Ҳеч бирингиз қибла томонга ҳаргиз туфламасин, балки сўл томонига ёки оёқ остига(туфласин)», дедилар. Сўнг ридоларининг бир четини тутиб, унга туфладилар. Кейин бир-бирига букладилар-да: «Ёки мана бундай қилсин», дедилар».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиднинг қибла томонида балғам кўриб қолдилар. Бу нарса у зотга жуда оғир ботди. Ҳаттоки унинг асорати юзларида кўринди. Бас, ўринларидан туриб, уни қўллари билан ишқаб кетказдиларда: «Сизлардан бирортангиз намозда турадиган бўлса, у намозда Раббисига мурожаат қилади. Раббиси эса у билан қибла орасида бўлади. Шундоқ экан, сизлардан бирортангиз қибла томонга тупурмасин. Балки чап томонига ёки қадами остига тупурсин», деб, кейин чопонларининг бир томонига тупурдиларда, уни бир-бирига ишқаб: «ёки мана шундоқ қилсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 Фойда: Чап томони ва оёғи остига тупуриши масжиддан ташқаридадир. Агар масжид ичида тупуришга мажбур бўлиб қолса, кийимининг бир тарафига тупуриб ишқаб ташласин.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Аллоҳдан ўзга илоҳи маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ. давоми...

4278 16:35 / 11.05.2017
. ,. .6409. Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага давоми...

1488 08:51 / 22.12.2018
. ,. .5862. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз бошига тушган кулфатни деб ҳаргиз ўлим давоми...

1501 07:00 / 28.10.2018
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиСаҳл .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у зотни юборган пайтдан то қабз қилгунича оқ нонни давоми...

2568 06:10 / 23.08.2018