1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ўлимда бандаларга роҳат бор

17:55 / 13.07.2017 5492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

951. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот:

«Роҳат топган ва ундан роҳат топилган», дедилар».

«Эй Аллоҳнинг Расули, роҳат топган ва ундан роҳат топилган нима?» дейишди. У зот:

«Мўмин банда (ўлса), дунёнинг қийинчиликларидан роҳат топади. Фожир банда (ўлса), ундан бандалар, элу юртлар, дову дарахтлар ва жонзотлар қутиладилар», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Охиратга нисбатан бу дунё мўмин учун қамоқдир. Шунинг учун ҳам мўмин банда ўлиши билан қамоқдан озодликка чиқади. Бу дунёнинг қийинчиликларидан, ғам-ғуссаларидан охиратнинг осонликларига ва бахт-саодатига эришади. Мўмин банда ўлими ила роҳатга етишади.

Фожир банда эса ўзининг фисқу фужури ила дунёдаги барча нарсаларга озор бериб юрган бўлади. У қўлидан келган ёмонликни қилади. Агар фаразан, ҳеч кимга бевосита ёмонлик қилмаган бўлса ҳам унинг фисқу фужури касофатидан инсонларга, элу юртга, наботот ва ҳайвонот оламига ҳам зарар етиб турган бўлади. Шунинг учун фосиқнинг ўлими туфайли мазкур нарсаларнинг ҳаммаси ундан ва унинг касофатидан қутулиб, роҳат қиладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.АқийдатутТаҳовия,ни кўпгина улуғ уламолар шарҳ қилганлар. .КашфузЗунун, китоби соҳиби улардан еттитасини санаб ўтган. Уларнинг барчалари ҳанафий мазҳабида давоми...

1001 19:00 / 22 январь
.Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга .Эй Аллоҳнинг давоми...

4586 23:46 / 02.12.2016
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Туғилган болаларни унинг ҳузурига келтириларди. Бас, уларга барака тилаб дуо қилар эди. Бир гўдакни ҳузурига келтирилди. давоми...

4390 17:04 / 08.01.2017
Аллоҳнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг давоми...

6587 14:00 / 21.01.2019