1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

вало -

Вало – озод қилиш ёки муволот туфайли ҳосил бўладиган ҳукмий қариндошликдир. Вало натижасида меросхўрлик, хун тўлаш, никоҳ валийлиги каби ҳуқуқ ва бурчлар юзага келади. Ҳанафий мазҳабига кўра вало икки хил бўлади: а) озод қилиш валоси, яъни бировни қулликдан озод қилиш; б) муволот валоси, яъни бир шахснинг иккинчи шахс билан «Агар сен жиноят қилсанг, товон менинг зиммамда. Ўлсанг, меросинг меники бўлади», деб шартлашиши.