1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳанафий мазҳабидаги иккинчи даражадаги китоблар - Бу даражадаги китобларни «Наводир» деб аталади. Улар мазҳабнинг катта имомларидан ривоят қилинган бўлиб, мазкур олти китобга кирмай қолган масалалардир. Наводир китобларга имом Муҳаммаднинг ўша маш-ҳур олти китобидан бошқа «Касаниёт», «Ҳоруниёт», «Журжониёт», «Руқайёт» китоблари ва Ҳасан ибн Зиёднинг китобларига ўхшаш китоблар киради. Машҳур олим Ибн Обидийн бу ҳақда қуйидагиларни ёзади: «Ўшандоқ китоблар жумласига Абу Юсуфнинг «Амолий» китоблари киради. «Амолий» имлонинг жамъидир. Бунда, мужтаҳид ўтирганда унинг атрофига шогирдлари қоғоз-қаламларини олиб ўтиради. Сўнг, олим илмда Аллоҳ унга билдирган нарсани ёддан гапиради. Шогирдлар уни ёзиб боради. Кейин, ёзган нарсаларини жамлаб китоб қиладилар. Ана ўшани «имло» ёки «амолий» деб атайдилар. Ўтган фуқаҳо, муҳаддис ва араб тили олимларининг шундоқ одати бор эди». Бу даражадаги китоблар аввалги даражадаги китоблардан паст ҳисобланади. Агар бир масала усулда ва наводирда келган бўлса, усулдагиси олинади.