1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳанафий фақиҳлари иккинчи табақаси - Мазҳаб мужтаҳидлари табақаси. Биринчи табақа соҳибларининг шогирдларидан бу табақа фақиҳлари чиққан. Мисол учун, Абу Ҳанифанинг шогирдлари Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний иккинчи табақага кирадилар. Бу табақадаги фақиҳлар шаръий далиллардан ўз устозлари ишлаб чиққан қоидалар асосида шаръий ҳукмларни чиқарадилар. Улар асосий қоидаларга тегмаган ҳолда баъзи фаръий ҳукмларда устозларига хилоф қилишлари мумкин. Агар асл қоидаларда хилоф қилса, мазҳабдан чиққан бўлади.