1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Барака -

Барака - ислом илоҳиётида бирор ишга Аллоҳдан ривож тилаш, оқ фотиҳа бериш мазмунига эга бўлган тушунча; хайрли истак ва қўрқут. Қуръонда Б. уч ҳарф, яъни БРК илдизидан чиққан бир қанча сўз ва тушунчалардан иборат. Б. сўзи кўплик шаклида баракот деб юритилади. Қуръонда келтирилишича, Б.нинг нозил этувчиси Аллоҳ бўлиб, у Б.ни пайғамбарларга (Исо - 19:31/ 32, Мусо - 27:8, Иброҳим, Ишоқ - 37:113) ва уларнинг яқинларига (11:48/50, 76/73) ато этгани зикр этилади. Б. истаги мусулмонлар ўртасидаги анъанавий салом-аликнинг таркибий қисмига айланган. Оддий халқ тилида Б. меҳнат ва фаолиятда, ҳосил ва даромадда унум, мўл-кўллик маъносини билдиради.