1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Балозурий -

Балозурий - Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир ибн Довуд (тахм. 820-892) - араб тарихчиси. "Футуҳ ул-булдон" ("Мамлакатларни фатҳ этиш") ва "Ансоб ул-ашроф" ("Иқтидорли кишиларнинг насаблари") каби тарихий асарлари билан машҳур. Биринчи асарининг қисқартирилган нусхаси бизгача етиб келган. Унда ҳижрат давридан бошлаб то Сурия, Арманистон, Миср, Мағриб, Испания, Ироқ ва Эроннинг фатҳ этилишигача бўлган тарихий воқеалар баён этилган. Асарда маҳаллий халқлар ва турли машҳур қурилишларга доир жуда кўп муҳим маълумотлар ҳам бор. Шунингдек, унда араб тилининг фатҳ қилинган мамлакатларда девон ишларида қабул этилиши, турли жарима ва солиқлар, танга ва чақа пуллар, араб ёзувининг тарихи хусусида маълумотлар мавжуд. Бу китоб Голландияда шарқшунос де Гуе томонидан 1866 й.да нашр этилган.